"ИЖРОДАГИ ТАШАББУС"
Навоий вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва топшириқлари ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаб бориш мақсадида ижро интизоми,архив иши ва иш юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, сўровлари ҳамда кадрлар билан ишлашни ташкил этиш юзасидан Навоий вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимликлари, ташкилотлар ва корхонларнинг масъул рахбар ва ходимларининг билим ва кўникмаларини мустахкамлаб бориш мақсадида навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув семинарида Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бекова Сайёра Саидовна "Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид ҳукумат қарорлари ва топшириқларининг ижроси ҳамда Навоий вилоятидаги ташкилотлар ва корхоналарда соҳага қаратилаётган эътибор" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Мазкур ўқув-семинари 2018 йилнинг 7-13 февраль кунлари бўлиб ўтади.