Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to‘g‘risida
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
2-модда. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
4-модда. Мурожаатларнинг шакллари
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
5-модда. Мурожаатларнинг турлари
Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.
Таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.
Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга.
6-модда. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар
Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
7-модда. Мурожаатлар ва оммавий ахборот воситалари
8-модда. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш
Давлат органларининг шахсий қабулни ўтказувчи раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари ҳар қандай масалалар, шу жумладан ўз ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат этилганда қабулни рад этишга ҳақли эмас, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
9-модда. Мурожаатлар бўйича иш юритиш
2-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари
10-модда. Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги
11-модда. Мурожаат этиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари
Давлат органлари мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.
13-модда. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Мурожаатлар давлат органлари томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, ушбу Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.
3-боб. Мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
16-модда. Мурожаатларни бериш тартиби
17-модда. Мурожаатларни бериш муддатлари
18-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Мурожаатга жавобни давлат органининг раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахси имзолайди.
19-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари
20-модда. Мурожаатларни кўрмай қолдириш
Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
21-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари
22-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишда қўлланиладиган чора-тадбирлар
23-модда. Мурожаатни кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятлари
24-модда. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш
26-модда. Моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш
28-модда. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
29-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги 1064–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 140-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 1065–XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 141-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 446–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 7-модда).
30-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
31-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ