Жумагул она Тўлибаева
“Мен 1965 йил 15 май куни хозир сиз ишлаётган архивга архивариус бўлиб ишга кирганман” – деб ҳикоя қиладилар устоз Жумагул она Тўлибаева. У вақтлари шундай штат бор эди хозир хам борми дея савол ҳам ташлаб қўядилар.
Фикрлари теран, архив ишига бўлган муҳаббати сўнмаган онахоннинг қизиқишлари кишини хайратга солади. Фактларни аниқ саналар билан келтиришларига хавас қилса арзийди.
-Архивда ишлаганлигингиз шундай билиниб турадия – хазиллашамиз устозга.
-Кейинчалик инспектор вазифасига ўтказишди Шовот тумани бўйича инспектор эдим-сўзларини давом қилдирадилар устоз.
-Э мана бу қизингиз Абдуллаева Хуршида хам Шовот тумани бўйича инспектор, мана тажрибаларидан бемалол сўраб олинг Хуршидахон – дея қизлар сухбатни қизитишади.
" Биз ишлаган даврда архивлар эътибордан четда қолиб кетган соҳа эди. Хозир Сизга ҳавасим келади. Биз анча оғир шароитларда ишлаганмиз"– деб ҳикоя қиладилар устоз Жумагул она Тўлибаева.
Устознинг умрлари узоқ бўлсин!