Касбим-фахрим!
Тарихнинг забонсиз гувоҳи – архив!
Минглаб инсонларнинг тақдири-архив,
Оқ-у, қора, яхшилик ва ёмонлик,
Адолатли тарозиси - бу архив!
Иш бор жойда йиғилади 8ужжатлар,
Вакти келса сақловга ҳам берилар,
Эътиборсиз бўлманг азиз инсонлар,
Ҳужжатларни архивларга беринглар!
Ҳужжатлар йўқолса йўқ бўлар тарих,
Йўқолиб кетади ёдимиздан ҳам,
Тақдири боғликдир ҳатто кимнингдир,
Биргина сўз ёзилган қоғозга хам.
Ҳужжатларни тартибга солишни,
Ҳисобини олиб, сақловга олишни,
Ва улардан тўғри фойдаланишни,
Тажрибали устозлардан ўргандим.
Архивчилик- ифтихорим, фахримдир менинг,
Фарзандимга едирган ҳалол нонимдир менинг,
Эъзозлайман ҳужжатнинг ҳар бир варағин,
Келажагинг порлоқ, кўпдир умидим менинг.
Хожаназарова Эльмира Жалгасбаевна
Қорақалпоғистон Республикаси
Кегейли тумани давлат архиви
II тоифали архивчиси