Хоразм вилояти давлат архиви – кеча ва бугун.

1926 йилда Хоразм областида архив бюроси ташкил этилди. 1927 йилдан област архив бюроси округ архив бюроси деб атала бошланди.
1932 йилда Ўзбекистон Марказий архив бошқармасининг Янги Урганч бўлими ташкил этилди. УзССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1935 йил 21 декабрдаги қарори билан районларда ҳам архив муассасалари ташкил этилди. 1938 йил 15 январда Хоразм округи областга айлантирилиши муносабати билан вилоят архиви ўз ишини бошлади.
СССР Олий Совет Райсатининг 1938 йил 16 апрелдаги фармонига асосан архив муассасалари, шу жумладан Хоразм вилоят архиви Ички Ишлар Вазирлиги қарамоғига ўтди. Марказий архив бошқармаси эса Министрликнинг бўлимига айлантирилди. 1961 йил 17 июндан бошлаб област архиви ижроия комитет бўлимига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сонли қарорига асосан архив бўлими “Ўзархив” агентлиги тизимига ўтказилди.

Хоразм вилояти давлат архиви 1953-1987 йилларда Урганч шаҳридаги “Дошқинжон бобо” зиёратгоҳи биносида фаолият юритган. 1987 йилда 400,0 минг сақлов бирлик сиғимдорликка эга бўлган янги махсус бинога кўчиб ўтган. 2005 йилда Республика архивчиларининг семинари арафасида тўлиқ таъмирланган. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сўнги 10 йилликда доимий равишда жорий таъмирланиб келинмоқда.
Хоразм вилоят давлат архиви томонидан тақдим қилинган материаллар асосида тайёрланди


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати