MEDIA-REJA
2017 йилнинг I ярмида архив иши ва иш юритиш соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, яратилаётган имкониятлардан аҳоли ва тадбиркорлар хабардорлигини оширишга қаратилган
МEДИА-РEЖА
т/р |
Ёритиладиган мавзу ва йўналишлар, рукн, кўрсатув ёки эшиттириш номи, амалга ошириладиган тадбирлар |
Ёритадиган ОАВ номи |
Муддат |
---|---|---|---|
1. |
“Ўзархив” агентлиги тизимида 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий фаолият якунлари ва 2017 йилнинг устувор йўналишлари тўғрисида ўтказиладиган ҳайъат йиғилишини ёритиш |
www.archive.uz |
Январь |
2. |
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг архив муассасаларига мурожаатлари ва бу борадаги долзарб масалалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш |
МТРК, Марказий босма ОАВ, www.archive.uz |
Февраль |
3. |
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган Архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш бўйича киритилган моддани мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича материал тайёрлаш |
МТРК, Марказий босма ОАВ, www.archive.uz |
Март |
4. |
8 март - Халқаро хотин- қизлар кунига бағишлаб архив муассасаларида ўтказиладиган “Балли қизлар” беллашувини кенг ёритишни ташкил этиш |
МТРК, Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz |
Март |
5. |
21 март - Наврўз байрами доирасида Республика архив муассасалари ўртасида ўтказиладиган спорт ўйинларини кенг ёритилишини ташкил этиш |
Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz |
Март |
6. |
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш ҳолати бўйича таҳлилий мақола тайёрлаш |
Марказий босма ОАВ, www.archive.uz |
Март |
7. |
“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш |
Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz |
Апрел |
8. |
“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлашда архивларнинг роли” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш |
Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz |
Май |
9. |
9 июнь - Халқаро архивлар куни ва 15 июнь - “Архив иши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирни кенг ёритиш |
Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz |
Июнь |
Изоҳ: Материаллар ўзбек ва рус тилларида тайёрланади.
Материалларни тайёрлаш ҳамда тадбирларнинг ўтказилиш муддати, даврийлиги, мавзуси унинг ёзилиши жараёнида мазмунига қараб самарадорликни янада ошириш мақсадида ўргартириш киритилиши мумкин.