Наманган вилояти архив иши бошқармаси Мингбулоқ туман давлат архиви. Кеча ва бугун.(1990-2020 йиллар)
Сизу бизга ойдай равшанки, тарихимизни асраш, уни келажак авлодга тўла-тўкис ҳолда етказиб бериш давр солномачиси бўлган архивларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти, табийки, ниҳоятда катта.
Архив муассасалари ҳамда идоравий архивларда ахборот ресурсларини жамлаш, хисобга олиб бориш,сақлаш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини таьминлаш орқалигина одамларнинг, қолаверса, бутун жамиятнинг муқаддас бойлигини асраб-авайлаган бўламиз.
Мингбулоқ туман аҳолиси муқаддам қарийб 60километр йўл босиб,Чуст шаҳридаги Чуст туман давлат архиви хизматидан фойдаланар эдилар.
Мингбулоқ туман давлат архиви 1990-2002 йиллар давомида Мингбулоқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳўжаликлараро шахсий таркиб архиви бўлиб фаолият юритиб, унинг сақловида 14878 сақлов бирлигидаги шахсий таркиб архив ҳужжатлари мавжуд бўлган.
Вилоят ҳокимининг 2002 йил 29 ноябрдаги 182-сонли, Мингбулоқ туман филиали ташкил этилди.
Бино ва ундаги жиҳозлар давлат архиви балансига ўтказилган. Мамурий бино ва иншоотлар умумий ер майдони 1823,96 кв.м., ички фойдаланиладиган майдони 539,27 кв.м., қурилиш ер ости майдони 353,26 кв.м. ни ташкил этади.
Мингбулоқ туман давлат архивига Чуст туман давлат архивидан 16 июнь 2003 йилда далолатнома билан 84 фонд 17877 сақлов бирлигидаги миллий архив фондига тегишли архив ҳужжатлари қабул қилинди.
Хозирда Мингбулоқ туман давлат архивида 222 фонд бўлиб, жами 67061 ( шундан 31487 доимий, 35574 шахсий таркиб) архив ҳужжатлари мавжуд.
Мингбулоқ туман давлат архиви биноси Жомашўй шаҳарча марказида, Ойбек маҳалла фуқаролар йиғини, Озодлик кўчаси 103 уйда жойлашган.