Наманган вилояти архив иши бошқармаси Норин туман давлат архиви кеча ва бугун.(2000-2020-йиллар).

Норин туман давлат архиви  ўз фаолиятини Наманган вилояти хокимлигининг 2000 йил 21 декабрдаги  № 276 сонли қарори билан Наманган вилояти давлат архиви Норин туман филиали ташкил этилиб ,Норин туман хокимлигининг 2000-йил 27 декабрдаги  № 587- сонли қарори билан давлат рўйхатидан ўтказилган.Архив фаолиятини яхшилаш мақсадида туман хокимлиги томонидан Усмон Юсупов қишлоқ кенгашига қарашли бино Норин туман давлат архиви   балансига ўтказилди .Дастлаб Норин туман давлат  архивида 46 та фонд мавжуд бўлиб 2002 йилда Учқўрғон туман давлат архивидан Норин туманига тегишли бўлган доимий сақловдаги хужжатлар олиб келинди.Олиб келинган хужжатлар архив ходимлари томонидан қайта рўйхатдан ўтказилиб янги фондлар берилди. Норин туман шахсий таркиб хужжатлар архивини Норин туман хокимининг 2018 йил 18 декабрдаги 1513 –сонли қарори билан Норин туман хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви Норин туман давлат архивига кушиб юборилди ва Норин туман хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архивидаги барча фондларга тегишли хужжатлар (йиғма жилдлар)Норин туман давлат архиви сақловига олинган.
Архив ўз фаолиятини 5 нафар ходим билан бошлаган бўлса шу кунга қадар 12 нафарга етди.Хозирги кунга келиб Норин туман давлат архивида 180 та фонд ташкил этилган бўлиб 35000 мингдан зиёд архив  хужжатлар сақланмоқда.Архивда 9 та хужжатлар сақловхонаси ,5 та хизмат кўрсатиш хоналари бўлиб барча хоналар замонавий компютер жамламаси ва ноутбуклар билан жихозланган.Бино қўриқлаш бўлимига уланган,видеокузатув мосламалари ишлаб турибди.Архивда барча сўровлар юзасидан хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратилган.
Ўтмишга назар солсак ,бугунги кундаги архив ва кечаги архивлар фаолиятидаги катта ўзгаришни кўрамиз.Замонавий бинолар ,сақловхоналар ,замонавий электрон жавонлар,қулай ахборот технология воситалари –буларнинг барчаси юртбошимиз ташаббуслари билан амалга оширилмоқда.Президентимизнинг архив сохасига бўлган эътибори ва ғамхўрлиги соха ходимларини шижоат билан хизмат қилишга ундайди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати