Наманган вилояти архив иши бошқармаси Уйчи туман давлат архиви. Кеча ва бугун.(1969-2020 йиллар)
Маълумки, архив иши бутун дунёда жумладан, Ўзбекистонда энг масъулиятли, ўта тартиб ва эътибор талаб қилувчи соҳа бўлиб, унинг ривожи учун зарур тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Наманган вилояти Уйчи туман давлат архиви Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1969 йил 10 мартдаги № 283-р-сонли, Наманган вилояти ижроия қўмитасининг 1969 йил 4 апрелдаги 174-сонли хатларига асосан Наманган вилоят давлат архивининг 1969 йил 8 сентябрдаги № 40-сонли буйруғига асосан ташкил этилган. Уйчи туман давлат архиви ташкил этилганидан бошлаб Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларининг ташкилотлари ва аҳолисига хизмат кўрсатган. Дастлаб давлат архиви фондида 14785 дона архив хужжатлари мавжуд бўлиб, улар Учқўрғон ва Норин туманларига тегишли бўлган.
1972 йилда Наманган вилоят давлат архивидан Уйчи, Янгиқўрғон туманларига тегишли бўлган ҳужжатларни Уйчи туман давлат архивига олиб келинган.
1975 йилда Уйчи район совети ижроия комитетининг 14 мартдаги № 43/5-сонли қарори билан 647,7 кв.м. ер майдони Уйчи туман давлат архивига архив биноси қуриш учун ер ажратиб берилди.Уйчи район совети ижроия комитетининг 1978 йил 11 апрелдаги 115/7-сонли қарорига асосан Уйчи туман давлат архиви биноси қурилиб фойдаланишга топширилган.
1975 йилда Наманган вилоят Уйчи туман давлат архивида ҳўжалик ҳисобидаги ҳужжатларни тартибга келтирувчи гуруҳ ташкил этилди. Ушбу гуруҳни самарали меҳнати туфайли хозирда Уйчи туман давлат архивида 177 фонд бўлиб, уларда 37082 дона ( шундан 32416 донаси доимий, 4666 донаси шахсий таркиб) архив ҳужжатлари мавжуд.
2009 йилда Чортоқ туманида Чортоқ туман давлат архиви , 2011 йил Янгиқўрғон туманида Янгиқўрғон туман давлат архиви ташкил этилганлиги сабабли, шу туманларга тегиши бўлган архив ҳужжатларини тегишли туман давлат архивларига топширилди.
Давлат архиви ташкил топганда ишловчи ходимлар сони 5 нафарни ташкил этган булса хозирда 13 нафар ходим бўлиб, улар ўз фаолиятларида замонавий техника воситаларидан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Улар ихтиёрида 8 та компьютер техникаси, 3 та нусха кўчириш аппарати, 3 та фотоаппарати ишлаб турибди. Уйчи туман давлат архиви замонавий ёнғиндан сақланиш воситалари, видеокузатув, темир жавонлар, корпоратив алоқа тармоқлари билан таъминланган.
Уйчи туман давлат архиви биноси Уйчи туман марказида Боғ махалла фуқоролар йиғини, Навбаҳор кўча 2 уйда жойлашган.