Navro'z tabrigi!

 

Азиз ҳамкасблар!

“Ўзархив” агентлиги барча юртдошларимизни шу билан бир қаторда архивчи ҳамкасбларимизни баҳор байрами, янгиланиш, яшариш шодиёнаси билан самимий қутлайди.

Айнан шуфаслларнинг келинчаги бўлган баҳорда халқимиз янги кун бошланишини орзиқиб кутади. Чунки ушбу байрамда халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бетакрор қадриятларимиздан бири бўлган кексаларни эъзозлаш, қарияларни табаррук дуоларини олиш, ёлғиз ва меҳр-муҳаббатга муҳтожларга мурувват кўрсатиш, қариндош, ёр-биродарларни ҳолидан хабар олишга алоҳида эътибор қаратадилар. Байрам дастурхонларини ёзиб, юртимизнинг тинчлиги ва мустақиллигимиз абадий бўлиши, юртбошимизнинг умрлари узоқ, ризқлари улуғ бўлишини Яратгандан сўраб, дуо қиладилар.

Ана шундай эзгу ҳислатларни халқимизга инъом этаётган бу фаслга ўзгача шукуҳ, ўзгача қувончлар олиб келишда Наврўз байрамининг ўрни ва аҳамияти беқиёс!

Наврўзи олам барчангизга баҳорий кайфият, бахт ва омад, севги-муҳаббат олиб келсин, энг эзгу орзуларингиз рўёбини кўриш бахтига муяссар бўлинг!

Хонадонларимиздан меҳр-оқибат, файзу барака аримасин!

Табаррук оталаримиз, мунис оналаримизнинг умрлари узоқ бўлсин, ака-укаларимиз, опа-сингилларимизнинг кўнглидаги пок ниятлари ижобат бўлсин!

Фарзандларимиз камолга эришсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

 

Ҳурмат ва эҳтиром ила,

Бош директор А.Х.Абдуллаев!