Навоий вилояти Конимех тумани давлат архиви
#бизнинг_архив #наш_архив #our_archive
Навоий вилояти Конимех тумани давлат архиви собиқ Ўз.ССР Олий кенгаш Президиумининг 2247-Х-сон фармони асосида Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йилдаги 330-сон қарорига асосан Навоий вилояти ташкил этилгандан сўнг, Навоий вилояти Ижроия қўмитасининг 1982 йил 15 октябрдаги 249/7-сон қарорига асосан Навоий вилояти давлат архивининг Конимех тумани филиали ташкил этилган.
Конимех тумани давлат архиви туман Халқ судининг эски биносида фаолиятини бошлаган. ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1988 йил 6 сентябрдаги қарорига асосан Навоий ва Самарқанд вилоятлари бирлашиши муносабати билан Самарқанд вилояти давлат архивининг Конимех тумани филиали бўлиб фаолият юритган.
ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1989 йил 16 майдаги қарорига асосан Самарқанд вилояти қисман Бухоро вилоятига қўшилиши муносабати билан Бухоро вилояти давлат архивининг Конимех тумани филиали бўлиб фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Президиумининг 1992 йил 27 январдаги 535-XII-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида Навоий вилояти қайта ташкил этилгандан сўнг, Навоий вилояти ҳокимининг 1993 йил 7 январдаги К-01/3-сон қарори билан Навоий вилояти давлат архивининг Конимех тумани филиали бўлиб фаолиятини давом эттирган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг 2012 йил 2 майдаги 37-сон буйруғи ҳамда Конимех тумани ҳокимининг 2012 йил 12 октябрдаги К-516-сон қарорига асосан Навоий вилояти давлат архивининг Конимех тумани филиали қайта рўйхатдан ўтказилди ва Конимех тумани давлат архиви номи билан фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2015 йил 9 декабрдаги “Архив иши ва давлат сақловидаги архив ҳужжатларини сақланиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 99-а-сон баёнига асосан Навоий вилояти ҳокими ҳамда Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан Навоий вилояти ҳокимлигининг ҳисобида бўлган бўш турган биносини Конимех тумани ҳокимининг 2016 йил 3 майдаги Ф-25 сон фармойиши билан архив иши ва давлат сақловидаги архив ҳужжатларини сақланишини яхшилаш мақсадида Бунёдкор кўчаси 9 уйда жойлашган 2 қаватли, 11 хонадан иборат, ер участкаси 600 кв.м умумий майдони 587.9 кв.м бўлган бино Конимех тумани давлат архиви балансига бепул берилди.
Ҳозирги кунда хоналар замонавий техника воситалари билан замон талаблар асосида жиҳозланган.
Ходимларларнинг иши унумли бўлиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Навоий вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.