Олтинкўл туманида архив биноси қайта таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.

9 июнь бутун дунёда “Халқаро архивлар куни” сифатида кенг нишонланади.  1948  йил айнан шу санада ЮНЕСКО халқаро ташкилоти қарори билан Халқаро архивлар кенгаши ташкил этилган. 
Жорий йилнинг 9 июнь куни Олтинкўл туманида мавжуд бўлган архив биноси қайта таъмирдан чиқарилган ва янги сақлов биноси қурилган ҳолда тантанали равишда фойдаланишга топширилди. 
Маросимда “Ўзархив” агентлигининг директори Улуғбек Юсупов, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, олимлар ҳамда Олтинкўл тумани давлат архиви ходимлари иштирок этди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати