“O‘zarxiv” agentligining 2016 yil 9 oyi yakunlari bo‘yicha hisoboti

I. Молиявий - иқтисодий кўрсаткичлар

Ҳисобот даврида республика давлат архивлари пулли хизматларининг умумий ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан ўсди ва 4 850,7 млн. сўмни ташкил этди, ўсиш суръати 109% (2015 йил III чорак якунида – 4 450,0 млн сўм). Республика давлат архивлари томонидан пулли хизматлар асосан идоравий архивлар ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, мавзули сўровларни бажариш ва меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлашдан иборат бўлди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 12 февралда тасдиқланган 05-5-1-сон Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-03/1-865-сон йиғилиш баёнига мувофиқ кўчмас мулк объектларининг кенг кўламдаги хатлови бўйича ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган комиссиялар томонидан келиб тушган сўровлар асосида 9 883,2 млн. сўм миқдоридаги пулли хизматлар бепул бажариб берилди. Ушбуни инобатга олиб, пулли хизматлар ҳажми олдинги йилга нисбатан 3,3 баробар  (331%) ошишига эришилди.

  “Ўзархив” агентлиги ва 3 та марказий давлат архивларининг 2016 йил
1 октябрь ҳолатига дебиторлик қарзлари 3.8 млн. (2015 йилнинг шу даврида 6,7 млн.) сўмни ташкил этди.

“Ўзархив” агентлиги ва 3 та марказий давлат архивларининг 2016 йил
1 октябрь ҳолатига кредиторлик қарз мавжуд эмас. (2015 йилнинг шу даврида мавжуд бўлмаган).

Ходимларга пенсия ва нафақа тўловлари бўйича Чилонзор туман ижтимоий таъминот бўлими томонидан 2016 йил 1 октябрь ҳолатига 2 535,0 минг. сўм миқдорида қарзлар мавжуд.

Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар 1-15 жадвалларда (иловада) берилмоқда.

II. Жаҳон иқтисодий инқирозини олдини олиш борасида республика Президенти томонидан қўйилган вазифаларнинг бажарилиши таҳлили

Архив муассасаларида иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли, барқарор суръатларини ва моддий-техника базасининг ривожланишини таъминлаш, жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлар билан алоқани мустаҳкамлаш, тугатилаётган ташкилотларнинг ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, архив иши ва иш юритишга оид меъёрий-услубий базани янада такомиллаштириш, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузаси билан белгиланган вазифалар Агентликнинг Ҳайъат йиғилишларида муҳокама этилиб, барча архив иши ҳудудий бошқармалари ва марказий давлат архивларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Архив муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда архивлар томонидан кўрсатилаётган пулли хизматлар таҳлили ўтказилди. Хусусан, вилоят давлат архивларининг фақатгина ҳужжатларга илмий-техник ишлов бериш хизмат турини кўрсатиш билан чегараланиб қолаётганлиги, ушбу архив муассасалари ҳужжатларни муқовалаш, тикиш каби хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш зарурлиги, шунингдек, улар томонидан ҳужжатлар учун махсус қутилар тайёрлаш тажрибасини қайта тиклаш, ташкилотларнинг иш юритиш бўлимлари фаолиятига оид меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўрсаткичларини ошириш, хўжалик ҳисобида хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини кўпайтириш, аҳолига кўрсатилаётган хизмат турларини хатловдан ўтказиш ва интерактив хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш каби тадбирлар белгилаб олинди.

            Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2016 йил 15 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йил иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаган мажлисдаги маърузасида белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш бўйича “Ўзархив” агентлиги тизимида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар тасдиқланди (мазкур чора-тадбирлар ижроси бўйича ҳисобот материаллари иловада келтирилган).

III. Тармоқнинг ривожланиш тенденциялари, уларнинг 2015 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш динамикаси (%)

3.1. Тармоқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар:

Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2016 йил
II ярим йиллигига мўлжалланган режаси 32 та кўрсаткичлар бўйича бажарилди,
24 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди. Хусусан, қоғоз асосидаги ҳужжатларни рақамлаштириш  36 164 (334%) с.б (2015 йил III-чорагида – 10 519 с.б); давлат архивларидаги бошқарув ҳужжатларини қимматдорлигини экспертиза қилиш 165 600 (179%) с.б (2015 йил III-чорагида – 92 444 с.б); илмий-техник ҳужжатларни ЭТКда тасдиқлаш 381 (178%) с.б (2015 йил III-чорагида – 214 с.б); илмий-техник ҳужжатларни шартнома асосида тартибга солиш 381 (178%) с.б (2015 йил
III-чорагида – 214 с.б); давлат архивларидаги шахсий таркиб ҳужжатларни қимматдорлигини экспертиза қилиш 23 796 (165%) с.б (2015 йил III-чорагида – 14 405 с.б); бошқарув ҳужжатларни ЭТКда тасдиқлатиш 278 259 (165%) с.б (2015 йил III-чорагида – 235 062 с.б); бошқарув ҳужжатларини мавжудлиги ва ҳолатини текшириш 442 815 (156%) с.б. (2015 йил III-чорагида – 284 461 с.б); давлат архивларидаги сурат ҳужжатларни қимматдорлигини экспертиза қилиш 210 (131%) ҳ.б (2015 йил III-чорагида – 131 ҳ.б); бошқарув ҳужжатлари каталоглаштириш 34 663 (121%) с.б (2015 йил III-чорагида – 28730 с.б); бошқарув ҳужжатларини рўйхатлаш 200 360 (119 %) с.б. (2015 йил III-чорагида – 168 831 с.б); алоҳида қимматли ҳужжатларни аниқлаш 16 888 (118 %) та (2015 йил III-чорагида –
14 299 та); архив ҳужжатлари асосида 162 010 (107%) та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни бажариш (2015 йил III-чорагида – 150 471 та) амалга оширилди.

3.2. Фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар бўйича:

Архив иши ва иш юритиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўйидаги ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 февралдаги
“2016 йилда қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги
42-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича “Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекс”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, жорий йил  24 сентябрь куни қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарори 1-иловасининг 4-банди 2,3- хатбошларини ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисида” Низоми ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома” Адлия вазирлигида 2806, 2807-тартиб рақамлари  билан 2016 йил 7 июлда давлат  рўйхатидан ўтказилди.

IV. Агентликка юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши

4.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 49-сон қарори юзасидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди
:

Агентликнинг асосий тадбирлар Режасига мувофиқ Ҳайъат йиғилишлари ўтказилиб, уларда архив муассасаларида қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижроси ҳамда республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, 2016 йил III-чорагида “Ўзархив” агентлигининг ишлаб чиқариш йиғилишларида архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари директорлари ҳисоботлари эшитуви Режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда уларнинг тизимидаги архивларнинг фаолиятига доир ишлари ва бу борадаги мавжуд муаммолар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзархив” агентлигининг 2016 йил I ва II ярим йиллигига мўлжалланган Асосий иш Режасига мувофиқ жойларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонуности ҳужжатлари ижроси ҳамда архив иши ва иш юритиш ҳолати ўрганилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни; Тошкент шаҳар архив муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси, Сирдарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларида соҳага оид асосий фаолияти комплекс, Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларида Ўзбекистон Республикаси “Архив иши тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорини ижроси ҳамда “Ўзархив” агентлиги бош директори томонидан тасдиқланиб, Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ҳолатини ўрганиш ўтказилиб, атрофлича таҳлил қилинди.

Архив муассасалари томонидан архив ишини ривожлантириш режасининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси идоравий архивларда сақланаётган МАФ ҳужжатларининг ҳолати ва ҳажми, МАФ ҳужжатларини давлат архивларида сақловини ташкил этиш, илмий ноширлик ва илмий тадқиқот ишлари режасини бажарилиши ҳамда архив муассасалари тармоғи бўйича статистик ҳисоботлар тайёрланиб, Агентлик томонидан умумлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида архив муассаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари мониторинги олиб борилди.

Агентлик томонидан давлат архивлари фаолияти йўналишлари бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳужжатлар сақловини таъминлаш бўйича ҳужжатларнинг давлат ҳисоби, МАФ ҳужжатларига ИМАни тузиш ва ривожлантириш, фондларнинг таркиби ва миқдорида ўзгаришлар ҳақида маълумотномалар билан танишиш ва Агентликнинг РФКга ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси МАФ Давлат каталогини базасини шакллантириш ишлари олиб борилди. Ушбу юзасидан ишлаб чиқилган махсус компьютер дастури жойлардан олинган таклиф ва мулоҳазалар асосида қайта такомиллаштирилиб чиқилди. Ҳозирда мазкур дастур марказий давлат архивларида синовдан ўтказилмоқда.

“Ўзархив” агентлиги МЭТК йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шахри  архив иши ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ЭТКларининг 2015 йил ва 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси МЭК, Республика Нейрохирургия илмий маркази, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ЭК ҳисоботлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази, “Ўздавуруғназоратмаркази” Эксперт комиссияси ҳисоботи, “Пахтасаноат” илмий маркази Эксперт комиссияси ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Марказий эксперт комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан келиб тушган 2016 йил 16 мартдаги 89-01-1369-сонли ва 2016 йил
29 мартдаги 89-01-1568-сонли хатларида баён этилган масалалар муҳокама қилинди ва архив иши ҳамда иш юритишга доир ички норматив ҳужжатлар маъқулланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, худудий органлари ва таркибидаги ташкилотлари фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган рўйхати ва “Узвинпром-холдинг” холдинг компанияси ва вино ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилотлар ва тадбиркорлар фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган рўйхати ЎР МДА мутахассислари томонидан кўрсатилган амалий ёрдам асосида қайта ишлаб чиқилиб, МЭТК томонидан муҳокамадан ўтказилиб, маъқулланди.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 сентябрдаги 02/1-436-сонли “Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Н.Модининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи (2015 йил 6-7 июль) чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадбирлар Режаси ҳамда 2015-2017 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик Дастури 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 февралида Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ва Агентлик раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ҳар икки давлатнинг бой маданий ва тарихий меросга эга эканлиги, қадриятларнинг ўхшашлигини инобатга олган ҳолда келгусида архив соҳасида ўзаро ҳамкорлик ишларини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, архивлар фаолиятига янги ва замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида фикрлар билдирилди. Ҳар икки давлатнинг архив соҳаси бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 17 август куни  Корея Миллий архиви ва “Ўзархив” агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Жорий йил 5-10 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Халқаро Архивлар Кенгашининг Конгресси ҳамда “Архивлар ва фондларни бошқариш” мавзусида семинар –тренингда Агентлик вакиллари иштирок этдилар.

2016 йилнинг 31 май 1 июнь кунлари Белоруссия Республикасининг Минск шаҳрида бўлиб ўтган Евразика ҳалқаро архивлар Кенгашининг Евроосиё минтақавий филиаллари XVII умумий конференциясида Агентлик вакиллари иштирок этдилар.

Россия Федерациясининг Федерал архив агентлиги билан 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқилиши;

ҳужжат юритиш ва архив иши бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот институтида малака оширишни ташкил этиш ва Бутунроссия илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этиладиган ҳалқаро конференцияда иштирок этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

4.2. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 мартдаги
ПҚ-1730-сон қарорини бажарилиши бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан Агентлик томонидан “Ўзархив” агентлигида электрон ҳужжатлар алмашиш тизимини ҳамда компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, АКТни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, 2013 йил 1 майда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (№08-12-75, 11.05.2013й.).

Мазкур чора-тадбирлар режасига асосан барча архив муассасалари билан ҳужжатларни электрон рақамли имзо орқали алмашиниш йўлга қўйилиб, вазирлик ва идоралар ҳамда тизимдаги архив муассасалари билан “e-xat” почта тизими орқали хужжатлар алмашинмоқда.

Агентлик аппаратида “E-hujjat” электрон хужжат алмашиниш тизими ҳамда “Ижро назорати” (ijro.uz) дастури  ўрнатилиб, архив муассасаларини мазкур тизимга интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Архив муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича аризаларнинг электрон шакллари Агентлик веб-сайтига жойлаштирилиб, аризалар электрон тарзда қабул қилиниши йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Тошкент шаҳар ва Сирдарё вилояти давлат архивларида жорий этилган замонавий ахборот (сенсорли) киоскларининг электрон базалари янада кенгайтирилиб, давлат архивларида сақланаётган 54 599 та (2015 йил III-чорагида 36 584 та) корхона, ташкилот ва муассасаларнинг шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Шу билан бирга, Архив ишини ривожлантиришда Интернет тармоғидан фойдаланишнинг техник имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида
2016 йилнинг 9 ойлиги давомида, республика давлат архивларида ҳужжатларнинг сақловини таъминлашга оид замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жами 273, 4 млн сўм маблағ мақсадли сарфланиб, жами 43 та компьютер, 20 та UPS,
21 та принтер, 13 та сканер, 2 та нусха кўчириш аппарати, 3 та рақамли фотоаппарат, 2 та факс, 3 та инфокиоск режага мувофиқ сотиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори бўйича:

2016 йил III чорак якунида АКТ бўйича малака ошириш юзасидан тегишли шартномалар тузилиб, жами 71 нафар ходимлар Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли филиалларида малакаларини оширдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларни рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2042-сон қарори бўйича:

software.uz Интернет-порталида “Ўзархив” агентлигининг шахсий-кабинети яратилган бўлиб, у орқали дастурий таъминот воситаларига бўлган талаблар доимий равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви томонидан Республика архивларида ҳужжатлари сақланаётган ташилотларнинг номлари бўйича маълумотлар базаси яратилиб, мазкур архивнинг веб-сайтига (www.ntmd.uz) жойлаштирилди ҳамда мазкур маълумотлар базасидан Агентлик веб-сайти ва тегишли хаволалар асосида кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Мазкур архивда архив хужжатлари сақланаётган сақловхоналарга замонавий хона иқлимини назорат қилувчи ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган мосламалар ўрнатилиб, техник синовдан ўтказилиб, ҳозирда мазкур ахборот тизимини бошқа давлат архивларига жорий этиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси бўйича:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 1 316 та (128 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2015 йил тўққиз ой давомида – 1 027  та).

2016 йил III-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 302 та (258 %) (180 та my.gov.uz) мурожаатлар келиб тушди (2015 йил III-чораги давомида - 117 та). Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида 44 та (72 %)
(25 та my.gov.uz) Агентлик томонидан ижроси таъминланди (2015 йил III-чорагида - 61 та), 259 та (1 233 %) (156 та my.gov.uz) таси Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга ижро учун юборилди (2015 йил III-чораги давомида - 21 та).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори бўйича:

қарорда белгиланган топшириқларга асосан “Ўзархив” агентлиги бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлар ҳар чоракда ict.nis.uz порталига киритиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил майда 08-08-8-сон билан тасдиқланган Агентлик веб-сайтини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ Агентлик веб-сайтини белгиланган талабларга мослаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Агентликнинг веб-сайти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиққан ҳолда модернизация қилиниб, унда форум, интерактив хизматлар, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, излаш, ишонч телефони, ягона телефон тармоғи ва бошқа тизимлари такомиллаштирилди ва ташқи кўриниши қайтадан ўзгартирилди. Сайтга архив муассасаларида коррупцияга қарши курашга чорловчи махсус видео роликлар жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви ҳамда Самарқанд, Андижон, Жиззах, Навоий вилоят архив иши ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтлари белгиланган талаблар асосида қайта модернизация қилиниб, ишга туширилди.

Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича “Ўзархив” агентлиги ва марказий давлат архив ахборот тизимларида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” томонидан экспертиза ўтказилиб, унга асосан ахборотлар ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар олинди.

АКТ соҳасида амалга оширилган лойиҳалар доирасида бажарилган ишлар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатлари электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва МАФга киритилган алоҳида қимматли ҳужжатларни 2015-2017 йилларда рақамлаштириш Режа-дастурига асосан ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида 2 794 сақлов бирлигидаги, шу жумладан 309 829 варақ қоғоз, 167 та кино, 30 508 та сурат, 228 та овоз ҳужжатларининг электрон нусхалари ҳамда 2 420 сақлов бирлигидаги қоғоз асосдаги ва 19 260 ҳисоб бирлигидаги сурат ҳужжатлардан 66 272 та библиографик маълумотлари яратилди.

 “Ўзбекистон архивлари” веб-порталининг www.uz реестрига кирувчилар сони доимий равишда ўрганиб борилмоқда, шунингдек, Агентлик тизимидаги архив идоралари билан тезкор ишлашни таъминлаш борасида веб-сайтдаги “Шахсий саҳифа” мунтазам ишлаб турибди.

4.3 Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2016 йил
15 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг асосий якунлари ва 2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича,

2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифалар Агентликнинг 2016 йил 22 январдаги 1-сон кенгайтирилган Ҳайъати йиғилишида ҳамда тизимдаги идораларнинг дирекция йиғилишларида кенг муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. (бажарилиш ҳолати 2-Иловада).

4.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг бориши

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 2 137  та (122 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2015 йил тўққиз ой давомида – 1 756 та).

2016 йил III-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 302 та (258 %) (180 та my.gov.uz) мурожаатлар келиб тушди (2015 йил III-чораги давомида - 117 та). Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида 44  (72 %)
(25 та my.gov.uz) таси Агентлик томонидан ижроси таъминланди (2015 йил III-чорагида - 61 та), 259 та (1 233 %) (156 та my.gov.uz) таси Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга ижро учун юборилди (2015 йил III-чораги давомида - 21 та).

Шу билан бирга, 2016 йил III-чораги давомида давлат архивларига жами 162 010 та (107%) ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушди (2015 йил III-чораги давомида- 150 471 та), 137 160 нафар фуқаро архивга шахсан мурожаат этди.

Архив ҳужжатлари асосида 149 892 та (108 %) сўровлар бажарилиб (2015 йил III-чораги давомида – 138 397 та), улардан 138 967  таси ижобий, 10 925  таси салбий жавобларни ташкил этди. Сўровлар асосан эвакуация, меҳнат стажи, иш ҳақи, тақдирланиш, ўқиш даврини тасдиқлашдан иборат бўлди.

4.5. “Ўзархив” агентлигининг 2016 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар Комплексининг бажарилиши. Жумладан, архив муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, Миллий архив фондининг сақловини таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш усулларини янада такомиллаштириш, архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини ва уларнинг базаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Республикада архив ишини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳисобот даври давомида 67 368 сақлов бирлиги, шу жумладан 36 164 с.б дан иборат (1 256 977) қоғоз, 30 809 ҳ/б сурат, 167 та кино ва 228 та овоз ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди.

4.6. “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2487-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича:

“Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2487-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, архив бинолари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-Ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан Агентлик ва унинг тизимидаги архив муассасаларида 2016 йил март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 12-13 март кунлари барча архив муссасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, архив биноларининг ён атрофларида мевали ва манзарали дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида йиғилиб қолган чиқиндилар ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилди. Ҳашар давомида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари томонидан 306 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 476 та гул кўчатлари экилди.

Қиз болалар – бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 2016 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви биносида “Балли қизлар” республика кўрик танлови ўтказилди. Мазкур танловда 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари ҳамда 3 та Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларидан 1 нафардан ёш, ижодкор, ташаббускор архивчи қизлар иштирок этдилар.

Ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш, архив муссасаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш ҳамда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида 2016 йилнинг 18 мартида “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати ҳамда тизимдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Кинофонофото ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти архив иши бошқармалари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси ва футбол турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Мустақилликнинг 25 йиллигини муносиб нишонлаш ва “Соғлом она ва бола йили” давлат Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида барча архивларда турли спорт мусабақалари ва Ватанни мадҳ этувчи оммавий тадбирлар ўтказилиши билан бирга ҳодимларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида театр ва концертларга бепул чипталар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигини 25 йиллигини муносиб кутиб олиш юзасидан “Ўзархив” агентлиги бўйича чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар сегментидаги архивлар ўртасида “Архив маликалари” , “Ватанни матх этувчи энг яхши шеър” кўрик танлови, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилиб, ғолиблар қимматбоҳо савғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Кинофонофото ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви  касаба уюшмаси қўмитаси томонидан архивда намунали фаолият юритувчи хотин-қизлар учун “Кумушкон” дам олиш масканига йўлланмалар тақдим этилди.

2016 йил 22 июлда Фарғона вилоятида Республика ёш архивчилар форуми ўтказилди. Ушбу форум доирасида турли тадбирлар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оила фарзандларни суннат тўйи ўтказилди.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соҳада фаолият юритаётган аёлларни соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви томонидан замонавий тиббий-диагностик марказлардан фойдаланилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

Жорий йилнинг III чораги давомида давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида архив муассасалари бўйича жами 207,3 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди.

Шундан, 17,6 млн. сўм бюджет маблағлари, 167,9 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ва 21,8 млн. сўм ҳомийлар маблағини ташкил этди.

Юклаб олиш (pdf. 386 kb)