Пастдарғом туман давлат архиви- кеча ва бугун (2000-2020 йил)

Пастдарғом туман давлат архиви Самарқанд вилояти ҳокимининг 2000 йил 22 августдаги 201-Қ-сонли ва Пастдарғом туман ҳокимининг 30 августдаги  224/8-Қ-сонли қарори билан Самарқанд вилоят давлат архивининг Пастдарғом туман филиали ташкил этилган.
 Архив филиалига 258 та фонд  26091 сақлов бирлигидаги Пастдарғом ва Нуробод туман ҳужжатлари олиб келинган.  Архив филиалининг ўз биноси бўлмаган бўлиб,  ижарада туриб ишлаб келган ва 1 дона компьютер мавжуд бўлган. 2012 йил 6 июндаги Самарқанд вилоят ҳокимининг 119-Қ-сонли ва Пастдарғом туман ҳокимининг 2012 йил 12 июндаги 1004-Қ-сонли қарорига асосан Самарқанд вилояти давлат архивининг Пастдарғом филиали Пастдарғом туман давлат архивига айлантирилган. 
Архивга  2010 йилда Пастдарғом туман мудофаа бўлимининг 1929 йил қурилган эски биноси берилган ва ҳужжатларини сақлаш жавонлари эса архив ҳужжатларини сақлашга мослашмаган ҳар хил метал жавонлар ҳамда 3 дона компьютер бўлган. Бугунги кунда Пастдарғом  туман давлат архиви Пастдарғом ва Нуробод туманлариниг жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда ташкилотларга  архив хизматларини кўрсатиб келмокда. Архивга 2019 йилда Пастдарғом туман ҳокимиятининг маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 1 млрдан ортиқ маблағ ҳисобига 150 минг сақлов бирлигидаги ҳужжатларни сақлаш имкониятига эга бўлган  2 қаватли замонавий барча қулайликларга эга архив биноси қуриб фойдаланишга топширилди ҳамда мобил жавон билан жиҳозланди. 
Бугунги кунда Пастдарғом туман давлат архивида 1926-2016 йиллардаги даврни ўз ичига олган жами 393 та фонд 100 минг сақлов бирлигидан ортиқ  ҳужжатлар сақланиб келинмоқда. 
Мухтасар қилиб айтганда туман давлат архиви барча шарт шароитларга  эга  замонавий ўт ўчириш воситалари, ёнғинга қарши мосламалар, овозли видеокузатув, компьютер ва принтер техникалари, нусха кучириш аппаратлари  билан таъминланган ҳолда  жисмоний ва юридик шахсларга муносиб  хизмат қилиб келмоқда.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати