Пастдарғом туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви –кеча ва бугун

Пастдарғом туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви Пастдарғом туман райисполкомнинг 1975 йил 14 августдаги  №15/431-  сонли  қарори (решение) билан  Пастдарғом туман идоралараро хўжалик  ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари  архиви  сифатида  ташкил топган. Пастдарғом ШТҲ давлат архиви биноси 1990 йил  2 сентябрда ўз балансига берилган ва ҳужжатлар  сақлови учун тўлиқ темир жавонлар ўрнатилган.
Шу аснода архивга муражаат этиши учун фуқароларга кўпгина қулайликлар ва шарт-шароитлар ҳам яратилган
Чунончи: фуқароларнинг мурожаатлари кўриб ўрганилгунга қадар улар учун кутиш хоналари замон талаби асосида мебеллар билан жихозланган ҳамда  2 та телевезор ўрнатилган.
          Шахсан келиб мурожаат этишга имконияти ёки вақти бўлмаган фуқаролар учун эса электрон сўровлар юбориш имконияти яратилган.

Архивда тегишли идора ва ташкилотлар  билан тезкор ахборотлар алмашиниш мақсадида сифатли интернет тармоғи ҳам йўлга қўйилган.

           Шу билан бирга архивда АКТни ривожлантириш мақсадида маблағи 2та компьютер, 1та ноутбук ҳамда  2 та принтер аппарати ва бошқа зарур техник ускуналар харид қилинган .
          Пастдарғом  туман ШТҲ давлат архиви 2017 йил қисман реконструкция ва таъмирлаш ишларинини амалга оширди.
        
   Архивда ёнғинни олдини мақсадида бинонинг ҳар бир хонасига ёнғин хавфсизлиги ускуналари ҳамда хавфсизликни ошириш учун камералар хам ўрнатилган. 

         2020 йилнинг 1-чораги ҳолатига 1298 фондда 51417 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар архивга доир норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида сақланмоқда. 

        Албатта Пастдарғом туман ШТҲ давлат архиви ушбу рақамлар билан чекланиб қолгани йуқ. Архив бюджети ва молиявий келиб чиқишига қараб қилинадиган режалар бисёрдир. Яқин келажакда ҳужжатлар сақлови учун яна қўшимча хоналар  қуриш , мобиль жовонлар ўрнатиш, керакли бўлган техника ускуналарини сотиб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

       Хулоса ўрнида айтиш лозимки Пастдарғом туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви кечаги архив эмас, нафақат моддий техника базаси, балки хизмат кўрсатиш сифати ҳам яхши томонга ўзгарган ва мазкур архив ҳамда унинг ходимлари халқимиз корига яраётганларидан мамнунлар!

Самарқанд вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати