“Пенсия жамғармаси ноқонуний қўшимча стажларга оид маълумотларни ошкор қилди” номли мақолага МУНОСАБАТ
2020 йил 23 ноябрь куни Оммавий ахборот воситаларида “Сохта "стаж" маълумотлари билан пенсияга чиқишяпти(ми)?”, “Пенсия жамғармаси ноқонуний қўшимча стажларга оид маълумотларни ошкор қилди” мавзулари остида ахборотлар эълон қилинди.
Шеробод туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида 2020 йил 2020 йил 9 ноябрда Шеробод туман Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўрганиш ўтказилган бўлиб, унда архив томонидан тақдим этилган маълумотномаларга асос бўлувчи иш ҳақи ва буйруқлар китобида бошқа сиёхли ручкада қўшимчалар киритилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қўшимчалар архив томонидан киритилганлиги ўз исботини топмаганлиги сабабли Сурхондарё вилояти архив иши бошқармаси томонидан Шеробод тумани прокуратурасига ҳуқуқий бахо бериш бўйича мурожаат юборилган.
Ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари томонидан ҳуқуқий хулоса берилганидан сўнг, ушбу хақида қўшимча маълумот тақдим қилинишини маълум қиламиз.