РАСМИЙ ТАЙИНЛОВ
Бабақулов Саъдулла Абдуллаевич 2020 йил 15 июндан Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бугун Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У.М.Юсупов томонидан Агентликнинг тегишли буйруғи билан 2018 йилдан 2020 йилгача Ғузор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Бабақулов Саъдулла Абдуллаевич 2020 йил 15 июндан Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганлиги таъкидланиб, ходимлар билан таништирилди.
"Ўзархив" агентлиги Бабақулов Саъдулла Абдуллаевичнинг иш фаолиятида муваффақиятлар тилайди.