“Республика архив муассасаларида “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ижросини таъминлаш масалалари” юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 62-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзархив” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида 2017 йил 6 декабрь куни 10:00да “Республика архив муассасаларида “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ижросини таъминлаш масалалари” юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур семинар-тренингда мутасадди вазирлик ва идораларнинг малакали мутаҳассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.