РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!!

“Ўзбекистонда архив соҳасини ривожланишининг истиқболлари ва илмий-амалий тадқиқотлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман
             А Х Б О Р О Т    Х А Т И 
          Ўзбекистон Миллий архиви томонидан “Ўзархив” агентлиги томонидан 2020 йил 15 майда тасдиқланган медиа-режасига асосан 9 июнь -“Халқаро архивлар куни”ни муносиб нишонлаш ва архив ишини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш  мақсадида 2020 йил 9 июн куни “Ўзбекистонда архив соҳасини ривожланишининг истиқболлари ва илмий-амалий тадқиқотлар” мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.
          Мазкур илмий-амалий анжуман ONLINE тарзда ўтказилиши режалаштирилмоқда.   
         АНЖУМАНГА ҚУЙИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА 
                       МАЪРУЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ:
1. Архив манбашунослиги, архивлар ва илмий-тадқиқот муассасалари хамкорлиги;
2. Архив иши ва иш юритиш соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари;
3. Ўзбекистон архивлари: тарих, бугунги кун ва халқаро алоқалар истиқболлари.
4. Архивлар, музейлар ва кутубхонларнинг мавзули  электрон ресурсларини шакллантириш.
5. Тарихни ўрганишда архивлар, музейлар ва кутубхоналар фондларининг интеграцияси.
Анжуман материаллари бўйича маърузалар тўплами чоп этилади. Қуйида  келтирилган талаблар асосида расмийлаштирилган маъруза ва тезисларни 2020 йил 5 июнгача ташкилий қўмитага жўнатишингизни сўраймиз.
Почта манзили: Тошкент ш., Чилонзор тум., Чилонзор, 2.  Ўзбекистон Миллий архиви. Анжуман ўтказиш бўйича ташкилий қўмита. Электрон почта: info@mda.uz ёки telegram раками: +998 93 3929404 орқали жўнатиш мумкин. Қўшимча маълумотлар учун: Мухамеджанова Мадина  (телеграм: ++99893 3929404 )га мурожаат этиш мумкин.
             Маърузаларни расмийлаштиришга доир талаблар:
1. Маърузалар матни ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
2. Маърузалар 6-8 варақда, А4 ўлчамдаги қоғозда, қатор оралари 1,15 интервал, 14 шрифтда, бетдаги чегаралар чапдан 30 мм, ўнг, юқори ва пастки чегаралари 20 мм бўлиши лозим. Маърузанинг электрон варианти Microsoft Word дастурида Times New Roman редакторида ёзилган ҳолда жўнатилиши керак.
3. Чап чегарадан катта ҳарфлар билан 1 интервалда маъруза номи, 3 интервал пастдан кичик ҳарфларда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ёзилсин. Албатта муаллиф билан боғланиш учун электрон почтаси ёки телеграмм рақами кўрсатилиши шарт. 
4. Мақола ва тезисларда келтирилган маълумотларга муаллифнинг шахсан ўзи жавобгар бўлади.
5. Тўплам электрон шаклда чоп этилади. Юқоридаги талабларга жавоб бермаган мақола ва тезислар чоп этилмайди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати