РЕСПУБЛИКА ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯСИ

2020 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Миллий архивида “Халқаро архивлар куни”ни муносиб нишонлаш ва архив ишини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш  мақсадида “Ўзбекистонда архив соҳасини ривожланишининг истиқболлари ва илмий-амалий тадқиқотлар” мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилади. Мазкур илмий-амалий анжуман ONLINE тарзда ўтказилди. Конференцияни кириш ва табрик сўзлари билан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори Юсупов Улуғбек Миртолибович очиб бердилар, Ўзбекистон Миллий архиви директори Закирова Дилбар Тахировна ва Буюк Британия Оксфорд университети Олд Соулз колледжи докторанти Томас Вельсфор табриклари эшитилди. 

Архивчилар, архившунос ва тарихшунос олимлар, илмий тадқиқодчилар конференцияда қўйидаги йўналишлар бўйича маъруза қилдилар: 1. Архив манбашунослиги, архивлар ва илмий-тадқиқот муассасалари хамкорлиги; 2. Архив иши ва иш юритиш соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари; 3. Ўзбекистон архивлари: тарих, бугунги кун ва халқаро алоқалар истиқболлари; 4. Архивлар, музейлар ва кутубхонларнинг мавзули  электрон ресурсларини шакллантириш; 5. Тарихни ўрганишда архивлар, музейлар ва кутубхоналар фондларининг интеграцияси.

Конференцияда якунида тингланган маърузалар тўплам сифатида чоп этилиши ва иштирокчилар махсус сертификат билан тақдирланиши айтиб ўтилди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати