Самарқанд вилоятида яна бир давлат архиви ташкил этилди

Бугунги куда ҳукуматимиз томонидан архив иши ва иш юритиш соҳасига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бунга яққол мисол сифатида ғалабанинг 75 йиллиги олдидан Самарқанд вилоятида яна бир давлат архиви ташкил этилганлигидир.
      Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда Нуробод туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман ҳокимининг 2020 йил 7 майдаги 280-Қ-сонли Қарори билан Пастдарғом туман давлат архивининг Нуробод филиалини Нуробод туман давлат архивига айлантириш бўйича қарори тасдиқланди.
       Қарор билан тегишли масъулларга архив учун мос бино билан таъминлаш, Низомни давлат рўйхатидан ўтказиш, моддий техник база билан таъминлаш, штатлар жадвалини тасдиқлаш ва ҳоказолар топширилган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати