Сайёр қабул жорий йилнинг 13 февраль куни “Ўзархив” агентлиги Бош директори Аъламов Умиджон Бахтиярович томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман давлат архивида ўтказилади.

 

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР АГАРДА АРХИВ СОҲАСИГА ОИД МУРОЖААТЛАРИНГИЗ БЎЛСА:  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш” ахборот-таҳлил департаменти томонидан 2019 йил 21 январда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги раҳбариятининг 2019 йил I ярим йиллигида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ сайёр қабул ўтказилиши белгиланган.

  Сайёр қабул жорий йилнинг 13 февраль куни (соат 10:00 да бошланади) “Ўзархив” агентлиги Бош директори Аъламов Умиджон Бахтиярович томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман давлат архивида ўтказилади.

Манзил: Ш.Рашидов тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Пахтакор кўчаси, 1-уй.

Маълумот учун телефон: 0 372 226-36-34, 0 372 226-05-42, 0 372 226-03-67