“Шон-шараф” музейи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги (23.10.2019 йил №ПҚ-4495) Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва “Ўзархив” агентлиги ҳамкорлигида бир қатор ибратли ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, республика архивларида сақланаётган  1941-1945 йилларга оид Ўзбекистон ҳалқининг Иккинчи жаҳон уруши ғалабасига қўшган ҳиссаси акс этган архив ҳужжатларини аниқлаш, уларни Тошкент шаҳри Олмазор туманида янги ташкил этилаётган “Ғалаба боғи” экспозициялари асоси сифатида қайта ишлаб кенг омма ихтиёрига ҳавола этиш жараёнлари давом этмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Миллий архиви раҳбарияти ва илмий мутахассислари жонбозлигида “Ғалаба боғи” ҳудудида қурилаётган “Шон-шараф” музейини шакллантиришда архив ҳужжатларидан кенг фойдаланиш ибратли ташкил этилмоқда. 


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати