СИФАТУ САМАРАДОРЛИК САРИ

Наманган вилояти Мингбулоқ туман ҳокимлигининг бош нашри ҳисобланган “Мингбулоқ” газетасининг 2020 йил 1 июнь кунги 12-сонида туман давлат архиви директори Азамат Абдурасуловнинг “СИФАТУ САМАРАДОРЛИК САРИ” номли мақоласи чоп этилди. Ушбу мақолада туман архивини ташкил этиш тарихи,архив хужжатларини сақлаш,уларни умрини узайтириш,жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, ходимларнинг касбий маҳорати ва сиёсий билимини ошириш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, мақолада "Архив иши тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларни иш жараёнига дастуриамал килиб олиниши таъкидлаб ўтилган.


O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Matbuot xizmati
O'zbekiston Respublikasi Xukumat portali
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasi