"Sog'lom ona va bola yili" Davlat dasturi ijrosini ta'minlash bo'yicha 2016 yilning 9 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar to'g'risida hisobot
Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2487-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, архив бинолари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-Ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан Агентлик ва унинг тизимидаги архив муассасаларида 2016 йил март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди.
Шунингдек, жорий йилнинг 12-13 март кунлари барча архив муссасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, архив биноларининг ён атрофларида мевали ва манзарали дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида йиғилиб қолган чиқиндилар ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилди. Ҳашар давомида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари томонидан 306 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 476 та гул кўчатлари экилди.
Қиз болалар – бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 2016 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви биносида “Балли қизлар” республика кўрик танлови ўтказилди. Мазкур танловда 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари ҳамда 3 та Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларидан 1 нафардан ёш, ижодкор, ташаббускор архивчи қизлар иштирок этдилар.
Ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш, архив муссасаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш ҳамда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида 2016 йилнинг 18 мартида “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати ҳамда тизимдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Кинофонофото ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти архив иши бошқармалари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси ва футбол турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Мустақилликнинг 25 йиллигини муносиб нишонлаш ва “Соғлом она ва бола йили” давлат Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида барча архивларда турли спорт мусабақалари ва Ватанни мадҳ этувчи оммавий тадбирлар ўтказилиши билан бирга ҳодимларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида театр ва концертларга бепул чипталар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигини 25 йиллигини муносиб кутиб олиш юзасидан “Ўзархив” агентлиги бўйича чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар сегментидаги архивлар ўртасида “Архив маликалари” , “Ватанни матх этувчи энг яхши шеър” кўрик танлови, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилиб, ғолиблар қимматбоҳо савғалар билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Кинофонофото ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви касаба уюшмаси қўмитаси томонидан архивда намунали фаолият юритувчи хотин-қизлар учун “Кумушкон” дам олиш масканига йўлланмалар тақдим этилди.
2016 йил 22 июлда Фарғона вилоятида Республика ёш архивчилар форуми ўтказилди. Ушбу форум доирасида турли тадбирлар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оила фарзандларни суннат тўйи ўтказилди.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соҳада фаолият юритаётган аёлларни соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви томонидан замонавий тиббий-диагностик марказлардан фойдаланилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.
Жорий йилнинг III чораги давомида давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида архив муассасалари бўйича жами 207,3 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди.
Шундан, 17,6 млн. сўм бюджет маблағлари, 167,9 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ва 21,8 млн. сўм ҳомийлар маблағини ташкил этди.