“Тарихий фанлар ва архившуносликни медиа маконига интеграциялаш муаммолари”

#IAW2020 #архивлар_куни #день_архивов
UZ: "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси билан Россия Федерал архив хизмати ўртасида архив соҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим" 21.05.2003 Тошкент шаҳри.
Битимга мувофиқ ҳар йили Россия архивларида сақланадиган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларининг нусхалари Ўзбекистон архивларига олиб келинмоқда;
ҳар йили Узархив агентлиги вакиллари МДҲ мамлакатлари базасида, Бутунроссия ёзувларни сақлаш ва архивлаш илмий-тадқиқот институтида имтиёзли асосда махсус ўқув курсларида қатнашадилар;
ҳар йили Ўзбекистон архивлари вакиллари ҳужжатларни расмийлаштириш ва архив ишининг долзарб масалалари, шу жумладан электрон архивни яратиш ва ишлатишига бағишланган халқаро конференцияларда қатнашадилар;
Шу билан бирга, 2019 йилда Ўзбекистон архивларининг икки вакили Россия Федерациясининг Москва шаҳрида  ўқув курсларида ва халқаро конференцияда иштирок этди;
Шунингдек, Россия Федерациясидан архив вакиллари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Тарихий фанлар ва архившуносликни медиа маконига интеграциялаш муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конферентсияда иштирок этишди.
Битимнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, ҳар йили Россия томонидан нашр этиладиган журналларда Ўзбекистон архивлари ютуқлари нашр этилади;
Ҳар йили Узархив агентлиги Федерал архив агентлигидан архив ишларини ташкил этиш ва юритиш бўйича илмий ва услубий адабиётларни олади.                                                                                                                                                   


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати