Тошкент шаҳар марказий давлат архиви 1973-йил ташкил этилган бўлсада унга алоҳида бино ажратилмаган.

Ахив учун 1976-йил 19-апрелдаги Тошкент шаҳар ижроия маҳкамасининг 220-сонли қарорига асосан, ҳозирги Миробод (Саперная) кўчаси 10-уй 1-корпус ажратилган. Архив сақлови кенгайиши натижасида, Тошкент шаҳар марказий давлат архивига Тошкент шаҳар ижроия маҳкамасининг 1982-йил 15 октябрдаги 1225/21-сонли қарорига биноан, Юнусобод (Киров) туманида жойлашган колхоз биноси ажратилган. 1985-йилга келиб архив биноси 284 метр квадратни ташкил этган бўлиб, сақловхоналарда 383 та фонд сақланган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 1993-йил 29 мартдаги “Тошкент шаҳар давлат архивини жойлаштириш учун жой ажратиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар, Тузел мавзеси 2-даҳа 29-уй ажратилди. 2012-йилда Токент шаҳар ҳокимлиги архив сақловхоналарини кенгайтиришга эътибор қаратди ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани Истирохат кўчасидан бино ажратилди. 2016-йил 30-август куни капитал таъмирланган моддий жиҳозланган бино фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳар марказий давлат архивида 1917 йилдан бугунги кунга қадар жами 1,9 млн. сақлов бирлигидан (с.б.) ортиқ архив ҳужжатлар сақланиб келинмоқда. Шундан, 400 минг с.б. Миллий архив фондига киритилган доимий сақловга оид бошқарув архив ҳужжатлар ҳамда 1,5 млн. с.б.дан ортиқ шахсий таркиб ҳужжатлари ва вақтинча сақловдаги архив ҳужжатларини ташкил этади. Давлат архиви асосий жамлаш манбаи ҳисобланган давлат хокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасаларига архив иши ва иш юритиш шунингдек архив хужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати