Тошкент шаҳрида “Архив хизматларини кўрсатиш Маркази” ишга туширилиши маросими.

Мавзу: Тошкент шаҳрида “Архив хизматларини кўрсатиш Маркази”  ишга туширилиши маросими.

Ўтказиш вақти: 2017 йил 9 июнь, соат 9:30да

Ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Истироҳат кўчаси 14 уй.

Тадбир ташкилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги

2017 йилнинг 9 июнь куни  “9 июнь  -  Халқаро архивлар куни” тадбирлари доирасида ҳамда  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Тошкент шаҳар аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар  яратиш мақсадида Тошкент шаҳар давлат архивининг Учтепа туман филиали биносида  “Ягона дарча” тамойили асосида фаолият юритувчи “Архив хизматларини кўрсатиш Маркази” ни ишга тушириш маросими  бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси “Архив иши тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида “Ўзархив” агентлиги томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда республика архив муассасаларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан сўровлар ва мурожаатлар сони тобора ортиб бормоқда, жумладан 2015 йилда  давлат архивларининг ўзига 191 252 та, 2016 йилда - 209 429 та, 2017 йил 1-чорагида -  68 482 та сўровлар келиб тушди.  Архивларга шахсан ташриф буюрган фуқаролар  сони 2015 йилда - 153 376 нафар, 2016 йилда -  175 006 нафар,   2017 йил 1-чорагида – 61 407 нафарни ташкил этди. Келиб тушган сўровларнинг  учдан бир қисми, яъни  35%  Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган 5та архив муассасаларига тўғри келмоқда Тошкент шаҳар ҳудудидаги архивларга ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони 2016 йилда  - 19 600 нафар ва 2017 йил 1-чорагида  - 8300 нафардан ортиқни ташкил этди.

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини давлат архивлари томонидан кўриб чиқилишига жиддий ёндошиш талаб этилмоқда. Архив маълумотномаларини сифатли тайёрлаш, белгиланган муддатларда бажариш ва тақдим этиш жараёнларини такомиллаштириш давр талаби бўлмоқда. Бугун, шундай самарали ишларни нишонаси сифатида Тошкент шаҳрида  “Архив хизматларини кўрсатиш маркази” ишга туширилмоқда. Айни вақтда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 5 та архив яъни, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви,   Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Тошкент вилоят давлат архиви, Тошкент шаҳар давлат архиви ва Тошкент шаҳар Идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари марказий архивларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини марказлаштирилган  ҳолда “Ягона дарча” тамойили асосида бир жойда қабул қилиш, қайта ишлаш, ижрочиларга юбориш, ижросини назорат қилиш, тайёрланган архив маълумотномаларини ўз эгаларига тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириб борилиши бир жой -  Марказда амалга оширилади. Шунингдек, Марказ мутахассислари томонидан фуқароларга архив фондлари, ташкилотларнинг ҳужжатлари сақланаётган жой манзили тўғрисида тезкор маълумотлар бериш ишлари ҳам уйғун тарзда олиб борилади.

Марказда архив соҳасида катта тажрибага эга ва компьютер саводхонлигига эга бўлган мутахассислар  фаолият олиб боради. Улар ўз фаолиятида  Тошкент шаҳар сегментида архив соҳасига доир очиқ маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш ва мунтазам тўлдириб бориш ишларини ҳам олиб боришлари режалаштирилмоқда. 

         Шунингдек, 2017 йилнинг ўзида республика архив муассасаларига 1700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳужжатлари қабул қилинди. Тошкент шаҳар сегментида 5та архив  мавжудлиги сабабли тадбиркорлик субъектлари ҳужжатларини архивга топшириш учун архивларнинг ихтисослигини билмаганлиги боис сансалор бўлишига тўғри келар эди. Эндиликда эса  Марказ мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг архив ҳужжатларини марказлашган ҳолда давлат сақловига қабул қилиш ишлари ҳам амалга оширилади. Мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотларга ушбу марказ хизматидан фойдаланиб, архив ҳужжатларини сақловга ёки депозитар сақловга топшириш имконияти яратилди.   

Марказда  бир йўла 12 та фуқароларни сўровларини қабул қилиш ва бунда электрон навбат қулайликларидан фойдаланиш жорий этилди.

Бугун ишга тушган Марказда фуқароларни пенсия таъминоти билан боғлиқ архив маълумотномаларини Сергели туман Пенсия фондига сифатли ва ўрнатилган муддатларда тақдим этиш мақсадида “Архив маълумотномаларини бериш интеграциялашган ахборот тизими” пилот лойиҳаси  ишга туширилиши назарда тутилмоқда.

Марказнинг ишга туширилиши биринчи навбатда Тошкент шаҳрининг турли чеккаларида жойлашган архивларга бориш билан боғлиқ фуқаролар ва тадбиркорлар сансалор бўлишини олдини олишга қаратилгандир.

Тадбирни ёритишда яқиндан ёрдам берган оммавий ахборот воситалари вакилларига “Ўзархив” агентлиги томонидан миннатдорлик билдирилади.

Юклаб олиш (*.doc 1.3 мб)