Тўхта Усмонов. Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивининг 1962-1971 йилларда биринчи директори сифатида архив тарихида қолган

#archiveday #myarchive #менингархивим #Архивфахрийси 
Тўхта Усмонов 1931 йилда Тошкент шаҳрида деҳқон оиласида туғилган. 1951 йилда мактабни тамомлаб Тошкент тиббиёт Академиясининг (олдинги Тошкент давлат тиббиёт институти) “Даволаш факультети”га ўқишга қабул қилинади. 1957 йилда институтни тамомлаб тиббиёт муассасаларида турли лавозимларда меҳнат қилган. Асли касби тиббиёт ходими бўлган Тўхта Усмонов 1962 йилдан 1971 йилгача архивда директор лавозимида фаолият юритган. Унинг раҳбарлигида архивнинг дастлабки фаолиятлари бошланиб, ҳужжатларни қабул қилиш ва архив иши фаолияти тартибга келтирила бошланган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати