Туманнинг биринчи архивчиси

Умаров Сулаймон Норович 1957 йил 3 июлда Бухоро вилояти Қизилтепа туманида туғилган. 
  Меҳнат фаолиятини 1975 йил Қизилтепа тумани “Москва” колхозида колхозчиликдан бошлаган.

  1983 йилдан хўжалик ҳисобидаги архивда архивчи бўлиб ишлаган. 
  1985 йилда Навоий вилояти давлат архивининг Қизилтепа тумани давлат архиви филиали директори лавозимига тайинланган.
  С.Умаров 1985 йилнинг ўзида туман давлат архивига қўшни Ғиждувон тумани архивидан Қизилтепа туманига тегишли 1500 сақлов бирлигига яқин 45 та фондларни қабул қилиб олди.
  Қизилтепа туманида биринчи архив биноси туман суғурта бўлими биносининг 20 м2 қисмида жойлашган. 
  Қизилтепа тумани давлат архиви 1988 йил сентябрь ойида туман ҳокимининг кўрсатмаси билан “Ўзбекистон” шоҳ кўчасида жойлашган бинонинг ҳашар йўли билан таъмирланган 110 м2 ҳажмдаги хоналаридан бирига кўчирилган. Ушбу бинода 4738 сақлов бирлигида ҳужжатлар сақланган.

Мазкур бино ҳам замон талабларига жавоб бермаслиги, архивда сақлаш ҳужжатлари  ниҳоятда кўпайганлиги сабабли, 2008 йилда туман ҳокимлиги томонидан бино ажратилган.

  Айтиш жоизки айрим корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари айби билан иш жойларида ҳужжатларнинг тўлиқ сақланмагани, баъзиларида улар йўқотилганидан фуқаролар азият чекишгани сир эмас. Лекин С.Умаров иш жараёнида мурожаат қилган ҳар бир фуқарога имкон қадар ёрдам беришга, уларнинг ҳужжатларини суриштириш натижасида топишга ҳаракат қилиб, тумандошларининг миннатдорчиликларига сазовор бўлиб келган.

  С.Умаров 2017 йил 60 ёшида нафақага чиққан.
Бугунги кунда архив соҳасидаги 35 йиллик тажрибага эга С.Умаров шогирдлари, ёш архивчиларга маслаҳатлари, йўл-йўриқлари билан ёрдам бериб келмоқда.

   Кириб келаётган байрам билан Устозларни муборак этамиз! Умрлари узоқ бўлсин!

Навоий вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган. 


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати