ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ ДАВЛАТ АРХИВИ БИРИНЧИ ДИРЕКТОРИ КАУКАБ ЗАХИДОВНА МУХСИНОВА (ХАКИМОВА)
#архивлар_куни #день_архивов #Архив_фахрийлари #ветераны_архивов #хотира #память
ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ ДАВЛАТ АРХИВИ БИРИНЧИ ДИРЕКТОРИ
КАУКАБ ЗАХИДОВНА МУХСИНОВА (ХАКИМОВА)
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивидаги раҳбарлик йиллари: 1958 йил 21 ноябрь–1961 йил 19 май.
КАУКАБ ЗАХИДОВНА МУХСИНОВА 1921 йил 30 июлда Тошкентда туғилган. 1939-1944 йиллар Ўрта Осиё давлат университети тарих факультетини тамомлаган.
1945 йил аспирантурага кириб, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон марказий давлат тарихий архивида илмий ходим сифатида фаолиятини бошлади. 1948 йил маълумотлар бўлими мудири лавозимига ўтказилди. 1952 йилнинг август ойида Ўзбекистон марказий давлат тарихий архиви бошлиғи этиб тайинланди
1958 йил Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ташкил топиши муносабати билан архив директори этиб тайинланди. 1961 йил 19 майда ўз ҳохишига биноан “Инқилобгача бўлган давр фондлари” бўлимига катта илмий ходим лавозимига ўтказилди.
Бухоро амирлиги тарихини ўрганиш бўйича илмий ишларини давом эттириш мақсадида 1962 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тарих ва археология институтига ишга ўтиб кетади.
Иккинчи жаҳон урушидаги (1941-1945йй.) “Фидокорона мехнатлари учун” медали билан тақдирланган.
К. Мухсинова раҳбарлик қилган йилларда сақлов шароитларини яхшилаш ва ҳужжатларни жамлаш ишлари бўйича қатор чора-тадбирлар қилинган. Хусусан, сақловга иккита қимматли ҳужжатлар, “Бухоро амирлиги қушбеги архиви” ва машхур фотограф Марк Пенсоннинг шахсий фонди қабул қилинган, “Бухоро амирлиги Қушбеги Девонхонаси” ва “Хива хонлиги архиви” фондлари тартибга келтирилган.
Бундан ташқари, унинг ташаббуси билан “Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши”, “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг социалистик қайта қурилиши” ва “Туркистон АССРнинг маданий қурилиши” номли тўпламлар тайёрланди ва чоп этилган.
1960 йил биринчилардан бўлиб ЎзССР Марказий давлат архивининг Октябрь революцияси фонди йўлкўрсатгичи чоп этилган.
Охиратлари обод бўлсин!
Ўзбекистон Миллий архиви томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланди.