УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ХАШАРИ!

   Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 903-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзархив” агентлигининг 2017 йил 17 августда 15-АФ-сонли Фармойиши қабул қилинди.

  Агентликнинг Фармойишга асосан жорий йилнинг август ойида барча архивларда ва уларга бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 августда умумхалқ хайрия ҳашарини юқори уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан ташкил этиш;

  Соҳада фаолият юритган ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

 Архив биноларида ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш белгиланган.

     Барча архив ходимларига хорманглар деб қоламиз!