“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиевнинг АОКАдаги 2024 йил 12 декабрдаги “Ўзархив” агентлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда архив суровлари билан ишлаш ҳолати мавзусида БРИФИНГИ
“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиевнинг АОКАдаги 2024 йил 12 декабрдаги “Ўзархив” агентлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда архив суровлари билан ишлаш ҳолати мавзусида
БРИФИНГИ
2024 йил 10 декабрь ҳолатига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1178 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 25 та назоратдаги топшириқлар мавжуд, шундан:
Ўзбекистон Республикаси Виртуал қабулхонасидан келиб тушган 896 та мурожаатлардан 874 та ижроси бажарилган, 22 таси бажариш жараёнида, муддати ўтган мурожаатлар мавжуд эмас;
«Ўзархив» агентлигига тўғридан-тўғри ёзма келиб тушган 36 та мурожаатлардан 36 ижроси бажарилган,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан келиб тушган 73 та мурожаатлардан, 72 та ижроси бажарилган, 1 таси бажариш жараёнида, муддати ўтган мурожаатлар мавжуд эмас;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 ишонч телефони»га (Call-center) келиб тушган 10 та мурожаатлардан 10 таси ижроси бажарилган ва бажариш жараёнида, муддати ўтган мурожаатлар мавжуд эмас;
«Ўзархив» агентлиги идоравий алоқа маркази (ишонч телефони) орқали келиб тушган 7 та мурожаатлардан 7 та ижроси бажарилган,
«Ўзархив» агентлиги раҳбарияти томонидан 2024 йилнинг II ярим йиллигида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвалига мувофиқ, «Ўзархив» агентлиги раҳбарияти томонидан 10 декабрь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги шаҳар ҳамда туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвалига асосан 25 та сайёр ва шахсий қабуллар ўтказилиб, уларда 159 нафар фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасидаги давлат архивларига my.archive.uz тизими орқали ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда мавзули сўровлар 10 декабрь ҳолатига жами сўровлар сони – 259 415 тани ташкил қилиб, меҳнат фаолиятини тасдиқлаш – 3 640 та, тезлаштирилган мавзули сўровлар 45 417 та, меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш – 49 726 та, мавзули сўровлар – 45 296 та, ўқиганликни тасдиқлаш – 19 242 та, электрон нусха олиш —426 та, ойлик маошни тасдиқлаш – 95 668 тани ташкил этади.
Бундан ташқари хорижий мамлакатлардан, хусусан МДҲ давлатларидан «Ўзархив» агентлигига бугунги кунда жами 11 565 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган, шундан, 11 065 таси ижрога қаратилган, 500 та бажариш жараёнида, муддати ўтган сўровлар мавжуд эмас.
Ҳозирда Агентлик ва унинг тизимидаги давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган 10 турдаги давлат хизматларининг 8 таси электрон тарзда Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилмоқда.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин:
1) Мавзули сўровларни ижро этиш
2) Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш
3) Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш
4) Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш
5) Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш
6) Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш)
7) Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома
“Лицензия” АТ орқали қуйидаги хизматдан фойдаланиш мумкин:
8) Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома
Архивларнинг электрон ўқув залларига онлайн кириш, архив ҳужжатларининг рўйхатларини кўриш ва зарур архив ҳужжатларини танлаш архив ҳужжатлари нусхаларига буюртма бериш ва юклаб олиш имкониятларини ўз ичига олган “Kinofotofono-arxiv hujjatlari portali” ахборот тизими (online.archive.uz) жорий этилди.