“Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсупов Бухоро вилоятига хизмат сафарига жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5567-сон фармойишига мувофиқ 2020 йил 27 май куни Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларида Бухоро вилояти Қоракўл тумани туман давлат архиви ҳамда Олот туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари биноларига етказилган зарарни бартараф этилишини жойига чиқиб ўрганиш учун “Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсупов Бухоро вилоятига хизмат сафарига жўнаб кетди.
Айни дамда У.Юсупов томонидан Бухоро вилоят Қоракўл туман давлат архиви ва Қоракўл туман шахсий таркиб давлат архивлари жойлашган бинони кўздан кечирилмоқда ва қилинган ишлар билан танишиб, тегишли топшириқлар берилмоқда.
Хизмат сафари давом этади…
Архив шартнома асосида бепул фойдаланиш учун ажратилган бинода фаолият кўрсатмоқда. Бинонинг шифер қисми бутунлай учиб кетган. Бинонинг том қисмидан чакка ўтмоқда. Архив ҳужжатларни сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда.
P.S. 2010 йил 15 июнда қабул қилинган "АРХИВ ИШИ ТЎҒРИСИДА" ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 8-моддасига кўра- Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Миллий архив фонди таркибига киритилган, тегишли ҳудудда жойлашган давлат архивлари ва идоравий архивларда турган архив ҳужжатларининг сақланиши учун лозим даражадаги шарт-шароитларни таъминлайди.
Хизмат сафари давом этади...