“Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсуповнинг Бухоро вилоятида хизмат сафари давом этмоқда.

   Аввал хабар қилганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5567-сон фармойишига мувофиқ 2020 йил 27 май куни Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларида Бухоро вилояти Қоракўл тумани туман давлат архиви ҳамда Олот туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари биноларига етказилган зарарни бартараф этилишини жойига чиқиб ўрганиш учун “Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсупов  Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
       Айни соатда У.Юсупов томонидан Когон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 17 февралдаги 67-сонли қарори асосида  Когон шаҳар давлат архиви учун ажратилган бино шаҳар ҳокими И.Ҳошимов иштирокида кўздан кечирилмоқда ва қилинган ишлар билан танишиб, тегишли топшириқлар берилмоқда.

Бугунги кунда Когон шаҳар давлат архиви 2018 йил август ойидан бери "Чашм Гавҳари" МЧЖ омборхонасида ижарада фаолият юритмоқда.
      Когон шаҳар давлат архиви учун ажратилган янги бинонинг таъмилаш ишлари 2020 йил июль ойида топширилиши режалаштирилган. Фотосуратдаги бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати