“Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсуповнинг Бухоро вилоятида хизмат сафари давом этмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5567-сон фармойишига мувофиқ 2020 йил 27 май куни Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларида Бухоро вилояти давлат архивлари биноларига етказилган зарарни бартараф этилишини жойига чиқиб ўрганиш учун “Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсупов Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
У.Юсупов томонидан Бухоро туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви кўздан кечирилмоқда. Туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви учун ажратилган бино хоналарида таъмирлаш ишлари якунланди ва ҳужжатларни кўчириш жараёни давом этмоқда.
У.Юсупов томонидан раҳбар-ходимларга тегишли тавсиялар берилди.
Хизмат сафари давом этади.