“Ўзархив” агентлиги Ҳайъатининг республика архив муассасаларининг 2017 йил 1-чоракдаги ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган сайёр йиғилиши Бухоро вилоятида ўтказилди.
2017 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Ҳайъатининг республика архив муассасаларининг 2017 йил 1-чоракдаги ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари муҳокамасига бағишланган навбатдаги сайёр йиғилиши Бухоро вилоятида ўтказилди.
Йиғилишда “Ўзархив” агентлиги масъул ходимлари республика марказий давлат архивлари, архив иши бўйича ҳудудий бошқармалари ҳамда вилоятлар давлат архивлари раҳбарлари қатнашишди. “Ўзархив” агентлиги бош директори ўринбосари Д.Кучарова раислигида ўтган мазкур кенгайтирилган йиғилишда 2017 йил 1-чорак якунлари муҳокамаси билан бирга архив муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, шунингдек бугунги кундаги долзарб ислоҳотлардан бири Ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиш ҳолатлари ва бошқа мавзудаги тегишли масалалар муҳокама қилиниб, архив ишини янада ривожлантириш бўйича келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан Агентлик Ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилинди.