""Ўзархив" агентлиги тизимидаги архивларда коррупцион иллатларни олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашишга оид меъёрий-ҳуқуқий ва ички ҳужжатлар ТЎПЛАМИ" чоп этилди.
“9 декабрь халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан, “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти топшириғига асосан "Ўзархив" агентлиги тизимидаги архивларда коррупцион иллатларни олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашишга оид меъёрий-ҳуқуқий ва ички ҳужжатлар ТЎПЛАМИ" чоп этилди.
Мазкур Тўпламда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ва қонун ости, меъёрий-ҳуқуқий ҳамда Агентлик томонидан қабул қилинган ички ҳужжатларнинг барчаси ўрин олган бўлиб, республика архив муассасалари томонидан иш фаолиятида фойдаланиш мақсадида чоп этилди.
Шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича архив иши фаолиятини қамраб олган ижтимоий видеороликлар тасвирга олинди.