"Ўзархив" агентлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

“Ўзархив” агентлиги ва Тошкент шаҳар Прокуратураси масъул ходими томонидан 2017 йил 19 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармалари тизимидаги архив муассасалари ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, Одоб-ахлоқ қоидалари ва Қонун ҳужжатларини бузилишлари тўғрисида семинар-тренинг ўтказилди.