“Ўзархив” агентлиги ва архив муассасалари фаолияти тўғрисидаги тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхати
1. Ҳужжатнинг қандай турда бўлишидан қатъий назар “Хизмат доирасида фойдаланиш” (“ХДФУ”) грифи бўлган ҳужжатлар;
2. Ўзбекистон Республикаси “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида кўзда тутилган жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуєли маълумотлар акс эттирилган ҳужжатлар:
- ходимларнинг шахсий варақлари;
- ходимларнинг шахсига ва оила аъзоларига оид шахсий маълумотлар (яшаш манзили, шахсий телефон рақамлари, биографик маълумотлар, касаллик варақлари);
- хизмат текшируви ўтказилаётган даврда кўрилаётган хизматчиларнинг билдирги ҳужжатлари.
3. Махфийлик грифи бўлган ҳужжатлар;
4. “Ўзархив” Агентлигининг Махсус ахборот жамланмаси – МАЖ (Специальный информационный фонд - СИФ) таркибига киритилган ҳужжатлар;
5. Ахборот асоси қандай (қоғоз ёки электрон асосда) бўлишидан қатъий назар Миллий архив фондининг Давлат каталогининг ҳудудий ва республика жамланмаси маълумотлари акс эттирилган жадваллар;
6. Ўзбекистон Республикаси қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида фойдаланиши чекланган ҳужжатлар.