“Ўзархив” агентлигининг 2017 йил 1-чорак якунлари бўйича ҳисоботи

I. Молиявий - иқтисодий кўрсаткичлар

Ҳисобот даврида республика давлат архивлари пулли хизматларининг умумий ҳажми 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсди ва 1 697,8 млн. сўмни ташкил этди, ўсиш суръати
125,5 % (2016 йил 1-чорак якунида – 1 352,3 млн. сўм). Республика давлат архивлари томонидан пулли хизматлар идоравий архивлар ҳужжатларини тартибга келтириш, мавзули сўровларни бажариш ва меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлашдан иборат бўлди.

Шу билан бир қаторда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 12 февралда тасдиқланган 05-5-1-сон Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-03/1-865-сон йиғилиш баёнига мувофиқ кўчмас мулк объектларининг кенг кўламдаги хатлови бўйича ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган комиссиялар томонидан келиб тушган сўровлар асосида 243,6 млн. сўм ҳажмдаги пулли хизматлар бепул бажариб берилди.

“Ўзархив” агентлиги ва 3 та марказий давлат архивларининг 2017 йил март ойи ҳолатига дебиторлик қарзлари мавжуд эмас (2016 йилнинг шу даврида дебиторлик қарзлари мавжуд эмас эди).

“Ўзархив” агентлиги ва 3 та марказий давлат архивларининг 2017 йил март ойи ҳолатига кредиторлик қарзлари 2,0 млн. сўмни ташкил этди (2016 йилнинг шу даврида
4,2 млн. сўмни ташкил этган).

Ходимларга пенсия ва нафақа тўловлари бўйича Чилонзор туман ижтимоий таъминот бўлими томонидан 2017 йил февраль-март ойлари учун 2,9 млн. сўм миқдорида қарзлар мавжуд.

Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар 1-15 жадвалларда (иловада) берилмоқда.

II. Тармоқнинг ривожланиш тенденциялари, уларнинг 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш динамикаси (%)

2.1. Тармоқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар:

Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2017 йил 1-чорагига мўлжалланган Режаси 32 та кўрсаткичлар бўйича бажарилди, 24 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.

Хусусан, архив ҳужжатлари асосида 23 704 та (225 %) мавзули сўровлар бажарилди (2016 йил 1-чорагида – 10 531 та); 187 (210%) нафар архив ходимлари малакаси оширилди (2016 йил 1-чорагида – 89 нафар); 118 513 с.б (140 %) бошқарув ҳужжатларини рўйхатлаш амалга оширилди (2016 йил 1-чорагида – 84 659 с.б); 6 096 с.б (135 %) алоҳида қимматли ҳужжатлар аниқланди (2016 йил 1-чорагида – 4500 с.б.); 160 159 с.б (127 %) бошқарув ҳужжатларининг мавжудлиги текширилди (2016 йил 1-чорагида – 125 913 с.б); 89 с.б (124 %) шахсий келиб чиқиш ҳужжатларини рўйхатлаш амалга оширилди (2016 йил 1-чорагида –
72 с.б); архив ҳужжатлари асосида 58 та (118 %) радио эшитириш тайёрланди (2016 йил
1-чорагида – 49 та); 39 845 с.б (112%) бошқарув ҳужжатларини қимматлилиги экспертизадан ўтказилди (2016 йил 1-чорагида – 35 522 с.б.); архив ҳужжатлари асосида 212 та (109 %) ташаббусли ахборот тайёрланди (2016 йил 1-чорагида – 193 та); 54 238 с.б (107 %) бошқарув ҳужжатлари қабул қилинди (2016 йил 1-чорагида – 50 758 с.б); 49 676 с.б (107 %) ҳужжатлар таъмирланди (2016 йил 1-чорагида – 46216 с.б); 838 та (104 %) меъёрий-услубий ҳужжатлар тайёрланди (2016 йил 1-чорагида – 803 та);

Архивларга 68 482 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушиб, шундан архив ҳужжатлари асосида 60 098 (112%) та сўровлар (2016 йил 1-чорагида – 53 391 та) бажарилди. Сўровларнинг 56 184 таси ижобий (93%) натижа билан ижроси таъминланди. Архивларга шахсан ташриф буюрганлар мурожаатчилар сони 61 407 нафарни ташкил этди.

2.2. Фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар бўйича:

“Ўзбекистон Ресмпубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келишиш учун юборилди.

“Архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар сирасига киритиш тартиби тўғрисида Низом”, “Архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби”, “Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари кўрсатилган Намунавий Рўйхати” лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ҳудудий архивлар таклифлари олиниши билан бир қаторда Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказиш учун тайёрланмоқда.

Шунингдек, “Давлат архивлари ҳузуридаги ҳўжалик ҳисобидаги хизмат кўрсатиш ходимлари гуруҳи тўғрисида Намунавий низом” ишлаб чиқилиб, “Ўзархив” агентлиги Бош директорининг 2017 йил 22 февралдаги 19-сонли буйруғи билан тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди.

III. Агентликка юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши

3.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 49-сон қарори юзасидан  қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

Агентликнинг асосий тадбирлар Режасига мувофиқ Ҳайъат йиғилишлари ўтказилиб, уларда архив муассасаларида қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижроси ҳамда республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, 2017 йил 1-чорагида “Ўзархив” агентлигининг ишлаб чиқариш йиғилишларида архив иши худудий бошқармалари бошлиқлари ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари директорлари ҳисоботлари эшитуви Режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви ва Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивларида “Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига такдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом” ва “Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома” асосида амалга оширилган ишлари ва ушбу юзасидан мавжуд муаммолар, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши ва ахборот хавфсизлиги, электрон ҳужжатлар алмашинуви бўйича амалга оширилган ишлар, архив томонидан кўрсатилаётган хизматлар, архив соҳасини ривожлантириш бўйича киритилган янгиликлар ва архив томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзархив” агентлигининг 2017 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган Асосий иш Режасига мувофиқ жойларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонуности ҳужжатлари ижроси ҳамда архив иши ва иш юритиш ҳолатини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинди.

архив муассасалари томонидан архив ишини ривожлантириш режасининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси идоравий архивларда сақланаётган МАФ ҳужжатларининг ҳолати ва ҳажми, МАФ ҳужжатларини давлат архивларида сақловини ташкил этиш, илмий ноширлик ва илмий-тадқиқот ишлари режасини бажарилиши ҳамда архив муассасалари тармоғи бўйича статистик ҳисоботлар тайёрланиб, Агентлик томонидан умумлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида архив муассаларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари мониторинги олиб борилмоқда.

Агентлик томонидан давлат архивлари фаолияти йўналишлари бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳужжатлар сақловини таъминлаш, ҳужжатларнинг давлат ҳисобини олиб бориш, МАФ ҳужжатларига Илмий-маълумот аппаратини тузиш ва ривожлантириш, фондларнинг таркиби ва миқдорида ўзгаришлар ҳақида маълумотномалар тузиш, Агентликнинг Республика фондлар каталогига ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси МАФ Давлат каталогини шакллантириш, архивлар сақловида бўлган шахсий таркибга оид ҳужжатларнинг рўйхатларини рақамлаштириш ва электрон базасини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда жами 664 428 с.б. мавжуд 12 741 та рўйхат рақамлаштирилди.

Шунингдек, ҳудудларда фаолият юритаётган нодавлат архивлари билан узвий алоқалар ўрнатилиб, уларнинг фаолиятларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этиш борасида амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда мазкур архивлар сақловида бўлган шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларнинг олиниши ва республика базасига киритилиши таъминланмоқда.

2017 йилнинг 17 февралида “Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви Эксперт-текширув ва услубий комиссияси ҳисоботи муҳокама қилинди, Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси АЖ ва ҳудудий филиаллари фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган рўйхат, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 25 сентябрдаги 42-хфу-сон буйруғи билан тасдиқланган рўйхати”даги 80-83-бандларига киритилган ўзгартиришлар маъқулланди.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан Ўмон Султонлиги Ҳужжатлар ва архивлар миллий бошқармаси ўртасида тарихий ҳужжатлар, ёзувлар ва архив бошқаруви соҳасидаги Англашув меморандумини имзолаш юзасидан ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг II чораги давомида мазкур ҳужжатни имзолаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Россия Федерациясининг Федерал архив агентлиги билан 2017-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси ҳамда Корея Миллий архиви ва “Ўзархив” агентлиги ўртасида 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини келишув жараёни амалга оширилмоқда.

3.2. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорини бажарилиши бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан Агентлик томонидан “Ўзархив” агентлигида электрон ҳужжатлар алмашиш тизимини ҳамда компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, АКТни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” (2013 йил 1 майда Вазирлар Маҳкамаси томонидан № 08-12-75, 11.05.2013 й. тасдиқланган)га мувофиқ 117 та архив муассасалари билан ҳужжатларни электрон рақамли имзо орқали алмашиниш йўлга қўйилиб, вазирлик ва идоралар ҳамда тизимдаги архив муассасалари билан “e-xat” почта тизими орқали хужжатлар алмашинмоқда.

Архив муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича сўровларнинг электрон шакллари Агентлик веб-сайтига жойлаштирилиб, анкета-сўровлар электрон тарзда қабул қилиниши йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Тошкент шаҳар ва Сирдарё, Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари давлат архивларида жорий этилган замонавий ахборот (сенсорли) киоскларининг электрон базалари янада кенгайтирилиб, давлат архивларида сақланаётган 61 521 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Илмий-техник ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви томонидан ишлаб чиқилган “Давлат архивларининг иш фаолиятини назорат ва таҳлил килиш автоматлаштирилган ахборот тизими” дастури маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори бўйича:

2017 йил 1 чорагида АКТ бўйича малака ошириш юзасидан тегишли шартномалар тузилиб, жами 19 нафар ходим Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли филиалларида малака оширдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2042-сон қарори бўйича,

Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви томонидан Республика архивларида ҳужжатлари сақланаётган ташкилотларнинг номлари бўйича маълумотлар базаси яратилиб, мазкур архивнинг веб-сайтига (www.ntmd.uz) жойлаштирилди ҳамда мазкур маълумотлар базасидан Агентлик веб-сайти ва тегишли ҳаволалар асосида кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Мазкур архивда архив ҳужжатлари сақланиши ва хавфсизлиги устидан назорат қилиш ҳамда бошқаришнинг интеграциялашган тизими, архив сақловхоналарида микроклиматни бошқариш ва назорат қилишнинг автоматлашган тизими, архив фаолиятини автоматлаштириш учун марказлашган ахборот тизими ҳамда архив ҳужжатларини қидирув тизимлари, Архив-Геокадастр тизими ишлаб чиқилиб, ҳозирда мазкур ахборот тизимини бошқа давлат архивларига жорий этиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси бўйича,

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича ҳисобот даврида 535 та (71%) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2016 йил 1-чораги давомида – 749 та).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори бўйича,

қарорда белгиланган топшириқларга асосан “Ўзархив” агентлиги бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлар ҳар чоракда ict.nis.uz порталига киритиб борилмоқда. Ўтган 2016 йил якуни бўйича Агентликнинг бу борадаги фаолияти 84,6 балл билан баҳоланди.

“2017 йилда “Ўзархив” агентлиги фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича  Манзилли дастури”га мувофиқ Агентлик веб-сайтини белгиланган талабларга мослаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Агентликнинг веб-сайти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиққан ҳолда модернизация қилиниб, унда форум, интерактив хизматлар, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, излаш, ишонч телефони, ягона телефон тармоғи ва бошқа тизимлари такомиллаштирилди ва ташқи кўриниши ўзгартирилди. Сайтга архив муассасаларида коррупцияга қарши курашга чорловчи махсус видеороликлар жойлаштирилди.

Шунингдек, 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Агентлик Бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилиб, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда ижроси таъминланмоқда. Ҳисобот даврига Бош директор виртуал қабулхонаси орқали 42 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси ўрнатилган тартибда таъминланди. 

Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича “Ўзархив” агентлиги ва марказий давлат архивлари ахборот тизимларида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” томонидан экспертиза ўтказилиб, унга асосан ахборотлар ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар олинди. Ҳозирда Агентлик, 3 та марказий давлат архивлари ва 14 архив иши ҳудудий бошқармаларининг расмий веб-сайтлари мунтазам ишлаб турибди ва янгиликлар камида
1 ҳафтада бир маротаба киритилиши назорат қилинмоқда.

Расмий веб-сайт орқали доимий равишда норматив-меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳалари кенг муҳокама учун жойлаштирилмоқда ва қабул қилинган таклифлар асосида ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилмоқда.

АКТ соҳасида амалга оширилган лойиҳалар доирасида бажарилган ишлар бўйича,

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатлари электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва МАФга киритилган алоҳида қимматли ҳужжатларни 2015-2017 йилларда рақамлаштириш Режа-дастурига асосан ҳисобот даври давомида 19 114 сақлов бирлиги, шу жумладан 9 771 (689 798) қоғоз, 9 218 сурат
68 та кино ва 87 та овоз ҳужжатларининг электрон нусхалари 410 сақлов бирлигидаги қоғоз асосдаги ва 6 160 ҳисоб бирлигидаги сурат ҳужжатлардан 6 570 та библиографик маълумотлар яратилди.

3.3 “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2017 йил иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгиланган топшириқларни бажарилиши бўйича,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифалар Агентликнинг
2017 йил 20 январдаги 1-сон кенгайтирилган Ҳайъати йиғилишида ҳамда тизимдаги идораларнинг дирекция йиғилишларида кенг муҳокама этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2017 йил иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш бўйича “Ўзархив” агентлиги тизимида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар мажмуаси тасдиқланди (бажарилиш ҳолати 1-Иловада).

3.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг бориши

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 535 та (71 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2016 йил 1-чорагида - 749 та).

2017 йил 1-чораги давомида “Ўзархив” агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 282 та, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 120 та; my.gov.uz портали орқали 60 та, Ишонч телефони орқали 25 та, Бош директор виртуал қабулхонаси орқали 42 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 149 таси (466 %) (Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 120 та, my.gov.uz 11 та, ишонч телефони 5 та, Бош директор виртуал қабулхонаси 10 таси) Агентлик томонидан кўриб чиқилди, 133 таси (198 %) (my.gov.uz 49 та, ишонч телефони 20 та, Бош директор виртуал қабулхонаси 32 та) Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга юборилди.

Шу билан бирга, давлат архивларига жами жисмоний ва юридик шахслардан 1 222 та мурожаатлар келиб тушиб, (Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 144 та, my.gov.uz 32 та, ишонч телефони 13 та, Бош директор виртуал қабулхонаси 23 та) ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.

3.5. Архив муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, Миллий архив фонди ҳужжатларининг сақловини таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш усулларини янада такомиллаштириш, архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини ва уларнинг базаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Республикада архив ишини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар  амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳисобот даври давомида 19 114 сақлов бирлиги, шу жумладан 9 771 (689 798) қоғоз, 9 218 сурат
68 та кино ва 87 та овоз ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди.

2017 йил 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Навоий, Фарғона вилоят давлат архиви базасида ташкил этилган “Идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курсларида 193 нафар ва Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви базасида ташкил этилган “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” махсус ўқув курсларида 123 нафар турли ташкилотлар мутахассислари, шу жумладан архив муассасаларининг 4 нафар ходимлари ўз малакаларини оширдилар.

3.6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон билан тасдиқланган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича:

“Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сон билан тасдиқланган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 535 та (71 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2016 йил 1-чорагида -
749 та).

2017 йил 1-чораги давомида “Ўзархив” агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 282 та, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 120 та; my.gov.uz портали орқали 60 та, Ишонч телефони орқали 25 та, Бош директор виртуал қабулхонаси орқали 42 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 149 таси (466 %) (Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 120 та, my.gov.uz 11 та, ишонч телефони 5 та, Бош директор виртуал қабулхонаси 10 таси) Агентлик томонидан кўриб чиқилди, 133 таси (198 %) (my.gov.uz 49 та, ишонч телефони 20 та, Бош директор виртуал қабулхонаси 32 таси) Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга юборилди.

Шу билан бирга, давлат архивларига жами жисмоний ва юридик шахслардан 1 222 та мурожаатлар келиб тушиб, (Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 144 та, my.gov.uz 32 та, ишонч телефони 13 та, Бош директор виртуал қабулхонаси 23 та) ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Тошкент шаҳар сегментида фуқаролар учун қулайликлар яратиш, уларни сансалор бўлишини олдини олиш ва уларга барча архивларга мурожаатларини марказлашган тарзда ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар давлат архивининг Учтепа туман Истироҳат кўчасида жойлашган биносида “Архив хизматларини кўрсатиш маркази”ни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, архив бинолари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 208-ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан Агентлик ва унинг тизимидаги архив муассасаларида “2017 йил март-апрель ойлари - ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 11-12 март кунлари барча архив муссасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, архив биноларининг ён атрофларида мевали ва манзарали дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Ҳашар давомида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари томонидан 230 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 385 та гул кўчатлари экилди.

21 март - Наврўз байрамини муносиб ўтказиш, архив муссасаларида фаолият юритаётган ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни Республика архив муассасалари ўртасида спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилди.

Архив муассасаларида фаолият юритаётган эркаклар ўртасида куч синашиш (армрестлинг), 400 метрга эстафета шаклида югуриш ва футбол бўйича, хотин-қизлар ўртасида шашка, стол тенниси ва дартс отиш бўйича спорт ўйинлари ўтказилади.

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасаларида фаолият юритаётган ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминлаш мақсадида ёш оилалар учун “Камолот” ЁИҲ уйларини имтиёзли кредит асосида олишлари учун тавсияномалар берилди. Бугунги кунда архив муассасаларида фаолият юритаётган 3 нафар иқтидорли ва ташаббускор ходимлар “Камолот” уйларига эга бўлдилар.

Шунингдек, “Ўзархив” агентлиги тизимидаги марказий давлат архивларидаги ўқув семинар-тренинглари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилиб, бугунги кундаги замонавий ва долзарб мавзудаги маърузалар билан бойитилди.

“Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архив муассасаларида ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг 2017 йил учун иш режаси тасдиқланиб, унга асосан ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 1-чораги давомида давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида республика бўйича жами 12 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди. Шундан, 2,2 млн. сўм бюджет маблағлари, 8,6 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ва 1,2 млн. сўм ҳомийлар маблағига тўғри келди.

IV. Фаолият юритиш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишга қаратилган таклифлар

 

Бугунги кунда Наманган вилоят давлат архиви сақловида бўлган архив ҳужжатлари, шу жумладан Миллий архив фонди ҳужжатлари 3 та бинода сақланмоқда. 40% архив ҳужжатлари архив балансида бўлмаган Наманган шаҳар Банк кўчаси 9 - уйда жойлашган бинонинг 3-4-қаватларидаги бўш турган хоналари вақтинча фойдаланиш учун берилган бинода, 35% архив балансига ер майдонисиз берилган Наманган шаҳар “Шаршара” МФЙ ҳудудидаги “Кўк масжид” биносида, 25% хусусий мулк шаклида бўлган Наманган шаҳар “Лангар” кўчаси 163-уйда жойлашган бинода.

Бундан ташқари, Наманган вилоят давлат архиви сақловида махфий тусдаги ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улар Наманган шаҳар Банк кўчаси 9-уйда жойлашган архив балансида бўлмаган бинонинг 1- қаватида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат Миллий архив фонди ҳужжатлари сақловига зарар етказиши билан бирга, уларни йўқолишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб, тезкор равишда архивнинг барча ҳужжатлари сиғимдорлигига эга бўлган бинони балансга бериш ва унга ҳужжатларни кўчириш мақсадга мувофиқ.

 

VI. Вазирлар Маҳкамаси ва Комплекснинг йиғилиши баёни лойиҳасига таклифлар

 

Наманган вилоят ҳокимлигига:

бир ой муддатда Наманган вилоят давлат архиви учун архив ҳужжатларини сақлаш талабларига жавоб берадиган ва барча ҳужжатларини қамраб олиш имкониятига эга бўлган алоҳида бино ажратилишини таъминласин.

 

“Ўзархив” агентлиги

Бош  директори ўринбосари                                                                   Д.Л.Кучарова

 

 Юклаб олиш (*.pdf 432 kb)