“Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2021 йилга мўлжалланган асосий кўрсаткичлари ҳисоботи бўйича маълумоти
Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг
2021 йилга мўлжалланган режаси 21 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 19 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.
Хусусан, қоғоз асосидаги ҳужжатларни таъмирлаш 254 922 варақ (2020 йилда 239 723 варақ, ўсиш суръати 106%), муқовалаш ва тикиш 90 348 с.б. (2020 йилда 85 573 с.б., ўсиш суръати 106%)ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг (ЎзР МАФ) алоҳида қимматли ҳужжатларни аниқлаш бўйича қоғоз асосидаги
10 717 с.б., (2020 йилда 10 459 с.б., ўсиш суръати 102%), 30 361 ҳужжат (2020 йилда 29 102 ҳужжат, ўсиш суръати 104%), 104 с.б. кино (2020 йилда 104 с.б., ўсиш суръати 100%), 2 045 ҳ.б. сурат (2020 йилда 2 043 ҳ.б., ўсиш суръати 100%) ҳужжатларни аниқлаш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (ЎзР МАФ) ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва МАФга киритилган ҳужжатларни ҳисобот даврида давлат архивларида 194 399 с.б. қоғоз асосидаги (2020 йилда 139 859 с.б., ўсиш суръати 139%), 13 969 709 кадр (2020 йилда 7 608 977 кадр, ўсиш суръати 184%), 275 ҳ.б. кино (2020 йилда 265 ҳ.б., ўсиш суръати 104%), 22 755 ҳ.б. сурат (2020 йилда 22 252 ҳ.б., ўсиш суръати 102%), 309 ҳ.б. овозли (2020 йилда 302 ҳ.б., ўсиш суръати 102%) ҳужжатларнинг электрон нусхалари яратилди.
Рўйхатларнинг электрон нусхаларини яратиш бўйича давлат архивлари томонидан 296 438 с.б. бошқарув (2020 йилда 121 922 с.б., ўсиш суръати 243%), 3 631 рўйхат (2020 йилда 965 рўйхат, ўсиш суръати 376%), 2 160 с.б. шахсий келиб чиқиш (2020 йилда 187 с.б., ўсиш суръати 1155%), 1 751 рўйхат (2020 йилда 25 рўйхат, ўсиш суръати 7004%), 11 726 с.б. шахсий таркиб (2020 йилда 9 228 с.б., ўсиш суръати 127%), 564 рўйхат (2020 йилда 490 рўйхат, ўсиш суръати 115%), 30 068 с.б. сақлаш муддати вақтинча бўлган (2020 йилда 10 000 рўйхат, ўсиш суръати 301%), 178 рўйхат (2020 йилда 6 рўйхат, ўсиш суръати 2967%), 120 ҳ.б. сурат, 12 рўйхат ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди.
МАФ ҳужжатларини Давлат ҳисобини юритиш бўйича Илмий маълумотлар аппаратини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришда қабул қилинган фондлар ва ҳужжатлар ҳисоби юзасидан давлат архивларида бошқарув 1 342 та фонд (2020 йилда 1 860 та фонд, ўсиш йўқ 72%),
212 251 с.б. (2020 йилда 269 125 с.б., ўсиш йўқ 79%), шахсий келиб чиқиш
54 та фонд (2020 йилда 45 та фонд, ўсиш суръати 120%), 967 с.б. (2020 йилда 1 735 с.б., ўсиш йўқ 56%), шахсий таркиб 1 088 та фонд (2020 йилда 1 091 та фонд, ўсиш суръати 99,7%), 47 305 с.б. (2020 йилда 44 389 с.б., ўсиш суръати 107%), илмий-техник 2 та фонд, 181 с.б., сақлаш муддати вақтинча бўлган 57 459 с.б. (2020 йилда 13 701 с.б., ўсиш суръати 419%), кино 283 ҳ.б. (2020 йилда 280 ҳ.б., ўсиш суръати 101%), сурат 6 061 ҳ.б. (2020 йилда 5 959 ҳ.б., ўсиш суръати 102%), овозли 625 ҳ.б. (2020 йилда 620 ҳ.б., ўсиш суръати 101%) ҳужжатларнинг ҳисоби юритилди.
Шунингдек, шахсий таркиб давлат архивларида бошқарув 439 та ташкилот (2020 йилда 372 та ташкилот, ўсиш суръати 118%), 9 234 с.б. (2020 йилда 4 483 с.б., ўсиш суръати 206%), шахсий таркиб 4 225 та ташкилот (2020 йилда 3 927 та ташкилот, ўсиш суръати 108%), 117 278 с.б. (2020 йилда 163 918 с.б., ўсиш йўқ 72%), сақлаш муддати вақтинча бўлган 794 та ташкилот (2020 йилда 789 та ташкилот, ўсиш суръати 101%), 22 976 с.б. (2020 йилда 12 585 с.б., ўсиш суръати 183%) ҳужжатларнинг ҳисоби юритилди.
Давлат архивлари томонидан бошқарув 761 393 с.б. (2020 йилда 722 357 с.б., ўсиш суръати 105%), шахсий таркиб 10 959 с.б. (2020 йилда 12 443 с.б., ўсиш йўқ 88%), шахсий келиб чиқиш 1 769 с.б. (2020 йилда
104 с.б., ўсиш суръати 1701%), илмий-техник ҳужжатлар 9 400 с.б. (2020 йилда 10 520 с.б., ўсиш йўқ 89%), сурат 742 ҳ.б. (2020 йилда 691 с.б., ўсиш суръати 107%), шунингдек, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари томонидан шахсий таркиб 257 346 с.б. (2020 йилда 280 184 с.б., ўсиш суръати 92%) ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолати бўйича текшириш ўтказилди.
Ташкилот ва корхоналарнинг ҳужжатларини шартнома асосида тартибга келтиришда давлат архивлари томонидан 214 591 с.б. бошқарув (2020 йилда 197 371 с.б., ўсиш суръати 109%), 3 130 с.б. илмий-техник (2020 йилда 1 962 с.б., ўсиш суръати 160%), 61 692 с.б. шахсий таркиб (2020 йилда 55 013 с.б., ўсиш суръати 112%), 123 467 с.б. сақлаш муддати вақтинча бўлган (2020 йилда 16 087 с.б., ўсиш суръати 767%) ҳужжатлар, шунингдек шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари томонидан 15 826 с.б. бошқарув (2020 йилда 3 602 с.б., ўсиш суръати 439%), 68 752 с.б. шахсий таркиб (2020 йилда 39 781 с.б., ўсиш суръати 173%), 59 037 с.б. сақлаш муддати вақтинча бўлган (2020 йилда 6 113 с.б., ўсиш суръати 966%) ҳужжатлар тартибга келтирилди.
Давлат архивларида сақланаётган ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш бўйича 114 840 с.б. бошқарув (2020 йилда 110 021 с.б., ўсиш суръати 104%), 87 с.б. шахсий келиб чиқиш (2020 йилда 104 с.б., ўсиш йўқ 84%), 9 888 с.б. шахсий таркиб (2020 йилда 3 543 с.б., ўсиш суръати 279%), 395 с.б. илмий-техник (2020 йилда 58 с.б., ўсиш суръати 681%), 2 028 с.б. сақлаш муддати вақтинча бўлган (2020 йилда 1 413 с.б., ўсиш суръати 144%), 82 ҳ.б. сурат ҳужжатлар экспертизаси ўтказилди.
Ҳужжатлар рўйхатини Эксперт текширув комиссиясида (ЭТК) тасдиқлаш бўйича давлат архивларида – 1 544 рўйхат бошқарув (2020 йилда 2 343 рўйхат, ўсиш йўқ 66%), 277 234 с.б. бошқарув (2020 йилда 350 654 с.б., ўсиш йўқ 79%), 62 рўйхат шахсий келиб чиқиш (2020 йилда
33 рўйхат, ўсиш суръати 188%), 960 с.б. шахсий келиб чиқиш (2020 йилда 292 с.б., ўсиш суръати 329%), 1 244 рўйхат шахсий таркиб (2020 йилда 1 433 рўйхат, ўсиш йўқ 87%), 66 846 с.б. шахсий таркиб (2020 йилда 59 099 с.б., ўсиш суръати 113%), 249 рўйхат сақлаш муддати вақтинча бўлган (2020 йилда 15 рўйхат, ўсиш суръати 1660%), 29 674 с.б. (2020 йилда 10 720 с.б., ўсиш суръати 277%), 283 с.б. кино (2020 йилда 280 с.б., ўсиш суръати 101%), 38 рўйхат сурат (2020 йилда 15 рўйхат, ўсиш суръати 253%), 5 019 с.б. сурат (2020 йилда 4 676 с.б., ўсиш суръати 107%), 625 с.б. овозли (2020 йилда 620 с.б., ўсиш суръати 101%) ҳужжатлар ЭТКда тасдиқланди.
Ҳужжатлар рўйхатини ЭТКда тасдиқлаш бўйича шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларида – 186 рўйхат бошқарув (2020 йилда 183 рўйхат, ўсиш суръати 102%), 10 224 с.б. бошқарув (2020 йилда 4 231 с.б., ўсиш суръати 242%), 1 377 рўйхат шахсий таркиб (2020 йилда 2 687 рўйхат, ўсиш йўқ 51%), 48 987 с.б. шахсий таркиб (2020 йилда 143 823 с.б., ўсиш йўқ 34%), 58 рўйхат сақлаш муддати вақтинча бўлган (2020 йилда 17 рўйхат, ўсиш суръати 341%), 30 567 с.б. (2020 йилда 6 354 с.б., ўсиш суръати 481%) ҳужжатлар ЭТКда тасдиқланди.
“Ўзархив” агентлиги ва ҳудудий бошқармалар томонидан ташкилотлар ҳамда корхоналарда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича 2021 йил давомида 170 та (2020 йилда 33 та, ўсиш суръати 515%) ташкилот ва корхоналарда назорат текширувлари ўтказилиб, текширув натижасида ташкилот ва корхоналарга 38 та тақдимномалар киритилган ҳамда 3 та маъмурий баённомалар тузилган.
Давлат архивлари томонидан ташкилотлар ҳамда корхоналарда архив иши ва иш юритиш бўйича услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш (ўрганиш ўтказиш) бўйича жорий йил давомида ташкилот ва корхоналарда 931 та (2020 йилда 525 та, ўсиш суръати 177%) ялпи ўрганиш, 629 та (2020 йилда 257 та, ўсиш суръати 245%) мавзули ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича 403 та (2020 йилда 334 та, ўсиш суръати 121%) ҳужжатлар кўргазмаси, 211 та (2020 йилда 176 та, ўсиш суръати 120%) радиоэшиттиришлар, 213 та (2020 йилда 181 та, ўсиш суръати 118%) телекўрсатувлар тайёрланди ва 388 та (2020 йилда 354 та, ўсиш суръати 110%) мақолалар чоп этилди.
Давлат архивлари ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 4 868 нафар (2020 йилда 1 412 нафар, ўсиш суръати 345%) Ўзбекистон фуқаролари, 4 нафар (2020 йилда 2 нафар, ўсиш суръати 200%) Чет эл фуқаролари тадқиқотчилик ишларини олиб бордилар, шунингдек 46 757 с.б. (2020 йилда 38 717 с.б., ўсиш суръати 121%) ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.
Ҳужжатлар тўпламини нашр этиш бўйича 11 та тўплам (2020 йилда 14 та, ўсиш йўқ 79%), 596 варақ (2020 йилда 856 варақ, ўсиш йўқ 70%) нашр этилди.
Илмий-тадқиқот ва услубий ишларда илмий мавзуларни ишлаб чиқиш юзасидан, архивлар томонидан ташкилот ва корхоналар учун соҳага оид ички норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича жами 2 159 та идоравий ҳужжатлар (2020 йилда 1 917 та, ўсиш суръати 113%), яъни шундан 780 та (2020 йилда 732 та, ўсиш суръати 107%) йиғмажилдлар номенклатураси,
335 та (2020 йилда 353 та, ўсиш суръати 95%) иш юритиш йўриқномаси,
574 та (2020 йилда 382 та, ўсиш суръати 150%) МЭК ва ЭК низомлари,
470 та (2020 йилда 450 та, ўсиш суръати 104%) идоравий архив низомлари ишлаб чиқилди.
Агентлик томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми
35 млрд. 805 млн. 130 минг сўм (2020 йилда 21 млрд. 362 млн. 980 минг сўм, ўсиш 168%)ни, яъни шундан республика давлат архивларида
23 млрд. 59 млн. 330 минг сўм (2020 йилда 15 млрд. 523 млн. 540 минг сўм, ўсиш суръати 149%), жумладан: мавзули сўровлардан 6 440 млн. сўм (2020 йилда 2 583 млн. сўм, ўсиш суръати 249%), ҳужжатларни тартибга келтиришдан 11 422 млн. сўм (2020 йилда 10 021 млн. сўм, ўсиш суръати 114%), архив соҳасига оид ички норматив ҳужжатларни тайёрлашдан
238 млн. сўм (2020 йилда 61 млн. сўм, ўсиш суръати 394%), ҳужжатларни депозитар сақлашдан 2 103 млн. сўм (2020 йилда 2 006 млн. сўм, ўсиш суръати 105%), бошқа пуллик хизматлардан 2 856 млн. сўм (2020 йилда 853 млн. сўм, ўсиш суръати 335%), шунингдек шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларида эса 12 млрд. 745 млн. 800 минг сўм (2020 йилда 5 млрд. 839 млн. 440 минг сўм, ўсиш 218%), жумладан: мавзули сўровлардан 689 млн. сўм (2020 йилда 248 млн. сўм, ўсиш суръати 278%), ҳужжатларни тартибга келтиришдан 5 652 млн. сўм (2020 йилда 3 928 млн. сўм, ўсиш суръати 144%), ҳужжатларни депозитар сақлашдан 4 600 млн. сўм (2020 йилда 1 183 млн. сўм, ўсиш суръати 389%), бошқа пуллик хизматлардан 1 805 млн. сўм (2020 йилда 480 млн. сўм, ўсиш суръати 376%) ташкил этди.
2021 йил давомида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат архивларининг Чет элда 6 нафар ходимлари, шундан раҳбар ходимлар 2 нафар, ходимлар 4 нафар, Республикада 336 нафар, шундан раҳбар ходимлар 67 нафар, ходимлар 269 нафар, шунингдек, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларининг Республикада 114 нафар, шундан раҳбар ходимлар 35 нафар, ходимлар 79 нафар тегишли муассаларда ўз малакаларини оширдилар.
Кадрларнинг тажриба алмашиши бўйича давлат архивларининг Республикада 135 нафар, шундан раҳбар ходимлар 21 нафар, ходимлар
114 нафар, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларининг Республикада 34 нафар, шундан раҳбар ходимлар 17 нафар, ходимлар
17 нафар ходимлари тажриба алмашиш амалиётида бўлдилар.
“Ўзархив” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган 3 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Хусусан,
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 68-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида” 538-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 сентябрдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 597-сон қарори қабул қилинди.
Шунингдек, 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, жумладан, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 185-сон [рўйхат рақами 2806-1, 2021 йил 31 май],
2021 йил 21 майдаги 186-сон [рўйхат рақами 2807-1, 2021 йил 5 июнь],
2021 йил 21 июндаги 232-сон [рўйхат рақами 2615-1, 2021 йил 26 июнь], 2021 йил 6 сентябрдаги 316-сон [рўйхат рақами 897-3, 2021 йил
11 сентябрь], 2021 йил 6 сентябрдаги 317-сон [рўйхат рақами 898-3, 2021 йил 11 сентябрь] буйруқлари қабул қилиниб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон архивлари” ҳужжатли фильми тасвирга олинди ва тақдим этилди. “Ўзархив” агентлиги томонидан “Ўзбекистон архивлари” ахборот китоб-албоми чоп этилди ва “Мустақиллик 30” веб-сайти ишга туширилди.
Судлар ва давлат архивлари ўртасида архивда сақланаётган ҳужжатларни олишга сўров юбориш ҳамда ҳужжатларни архивдан олиш қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш юзасидан
2021 йил 15 мартда “Ўзархив” агентлиги ва Олий суд билан биргаликда Техник йўриқнома ишлаб чиқилда ва тасдиқланди. Мазкур ишлар бўйича
“E-XSUD” ва “Архив иши” ахборот тизимлари ўртасида электрон ахборот алмашинувидан фойдаланиш имкони яратилди.
My.mehnat.uz билан “Архив иши” ягона ахборот тизими интеграция қилинди ва Иш стажини тасдиқлаш хизмати ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” билан биргаликда 2021 йил
21 май куни Техник йўриқнома ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳозирда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформасига my.archive.uz “Ўзархив” агентлиги электрон давлат хизматлари портали муваффақиятли уланди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали “Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш” ҳамда “Мавзули сўровларни ижро этиш” (технологик йўриқномалари тасдиқланди) давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон хизматлари жорий этилди.
2021 йил давомида Агентлик ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказида жами 975 нафар тингловчи малака ошириб, шундан 427 нафари тизимдаги архивлардан,
548 нафари эса республика идора ва ташкилотларидан тингловчилар ўқитилди.
Шунингдек, “Архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курсида 224 нафар, “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” ўқув курсида 368 нафар, “Архивларда ҳужжатларни тартибга келтириш” ўқув курсида
285 нафар, “Кадрларга доир иш юритишни ташкил этиш” ўқув курсида
56 нафар, “Архивларда давлат назорати ва ҳужжатлар ҳисобини юритиш” ўқув курсида 42 нафар тингловчилар ўқитилиб, малака оширган тингловчиларга тегишли сертификатлар тақдим этилди.
30 ёшгача бўлган ходимларни ўқитиш бўйича жами 316 нафар тингловчи малака ошириб, шундан 222 нафари тизимдаги архивлардан,
94 нафари эса республика идора ва ташкилотларидан тингловчилар ўқитилди.
Агентликка жорий йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 850 та, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 706 та, ишонч телефони орқали 8 та, ёзма тарзда 136 та мурожаатлар келиб тушди.
Республика давлат архивларига жами жисмоний ва юридик шахслардан 4 157 та (2020 йилда 1 951 та, ўсиш суръати 213%) мурожаатлар келиб тушди ҳамда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди, шу билан бирга режадан ташқари бир қатор архив ишлари ижроси таъминланди.
Жорий йилда Республика архивларига жами мавзули сўровлар 143 338 та (2020 йилда 68 183 та, ўсиш суръати 210%), шундан давлат архивларига 124 907 та (2020 йилда 65 730 та, ўсиш суръати 190%), шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 18 431 та (2020 йилда 2 453 та, ўсиш суръати 751%) келиб тушган.
2021 йил давомида Республика архивларига 635 266 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги (2020 йилда 418 223 та, ўсиш суръати 152%) сўровлар (шундан давлат архивларига 326 109 та, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 309 157 та) келиб тушган. Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали 450 719 та, Почта ва электрон поята орқали 38 905 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган бўлса, 145 642 нафар фуқаро бевосита архивга мурожаат этган. Архив ҳужжатлари асосида 461 411 та сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 430 785 таси ижобий, 30 626 таси бўйича эса тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаган ва таалуқлиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар сони 167 149 тани ташкил этади.
Агентлик тизимидаги архив муассасаларида бугунга қадар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда камчилик ҳамда ҳуқуқбузарликка йўл қўйганликлари учун 31 нафар раҳбар ва масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилган.
“Ўзархив” агентлигининг 2021 йилга мўлжалланган Асосий иш режасида Агентлик тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тили қонунчилиги ижросини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар белгиланди.
“Ўзархив” агентлигида давлат тилини ривожлантириш юзасидан
23 банддан иборат йиллик режа, мазкур йиллик режа ижросини таъминлаш бўйича 14 та чора-тадбирлар ҳамда 3 та назорат режаси ишлаб чиқилди.
“Ўзархив” агентлиги тизимидаги муассасаларда давлат тили қонунчилигига риоя этиш, уни тўлақонли жорий этишни таъминлаш, тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2021 йил давомида 122 та режали тадбирлар ташкил этилди. Йиллик режадаги 23 та ҳамда Агентликнинг Асосий иш режасидаги 4 та банддаги вазифалар тўлиқ бажарилди.
Агентлик тизимида белгиланган чора-тадбирларнинг тизимли бажарилиши натижасида барча вилоятлар кесимида давлат тилининг аҳамияти, қонунчиликнинг мазмун-моҳияти тушунтириш ишлари ўз самарасини бермоқда. Давлат тилини ривожлантиришга қаратилган 7 та буйруқ, 14 та чора-тадбирлар, 2 та конференция, 3 та семинар ҳамда Ҳудудларда 42 та тадбир ташкил этилди. Шунингдек, 19 та мақолада архивчилар томонидан Қонуннинг мазмун-моҳияти Агентликнинг аrchive.uz сайтида ёритилди.
Давлат тилига доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғиб килиш борасида Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида Агентлик ишчи гуруҳи томонидан май-июнь ойларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ўрганилди. Ўрганиш натижалари “Ўзархив” агентлиги Ҳайъатининг 2021 йил 7 июлдаги 2-сон йиғилишида муҳокама этилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш бўйича малака ошириш марказида 74 нафар архив ходими ўз малакаларини оширдилар. Тизимда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритишнинг чора-тадбирлари 2021 йил 12 февралдаги 44-сон буйруқ билан тасдиқланди. Илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича 74 та янги сўз ва атамаларнинг изоҳли луғати тайёрланди. Алифбодаги 4 та ҳарфнинг ўзгартирилиши муносабати билан молиявий ҳаражатларнинг таҳминий миқдори аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Унга кўра 4560 дона ташқи ва ички ёзувлар, 3349 дона ички ёзувлар, пештоқлар алмаштирилиши белгиланди.
“Ўзархив” агентлиги ҳузурида 2021 йил 15 апрелда Жамоатчилик кенгаши таъсис этилди ҳамда Агентликнинг 2021 йил 26 январдаги 17-сон буйруғига асосан Фахрийлар Кенгаши ташкил этилди.
“Ўзархив” агентлиги ва унинг қуйи тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича Агентликнинг 2021 йил
31 мартдаги 101-сон буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан Агентлик ҳузурида Маънавият ва маърифат кенгаши ташкил этилди. Кенгашнинг иш режаси ҳамда Агентликнинг “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унга мувофиқ тизимда маънавий-маърифий ишларга тегишли 64 та банд бўйича ҳар ойда тадбирлар ташкил этилди.
Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари юзасидан жорий йилда жами 279 та тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорида белгиланган устувор йўналишлар, хусусан, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб қилиш борасида Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Навоий вилоятлари давлат архивларида “Архивлар миллий тарихимиз кўзгуси” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, жорий йил март ойида Агентлик ва унинг тузилмаларида “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” тамойили асосида кучли иқтисодиёт ҳамда кучли маънавият уйғунлигини таъминлашга қаратилган давра суҳбати Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Навоий вилояти, Бухоро вилоятларида ташкил этилди. “Ўзархив” агентлиги раҳбариятининг ҳудудлардаги аҳоли билан учрашувлари ва сайёр қабулларида мазкур йўналиш ва мавзуларда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятларида 10 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Қуёшлиқ истасанг касбу камол эт” ва “Заҳириддин Муҳаммад Бобур – ёр ва диёр куйчиси” мавзуларида тизимдаги ходимлар иштирокида маънавий маърифий тадбирлари ташкил этилди. Тадбирларнинг якуни Ўзбекистон миллий архивида ҳамкор ташкилотлар иширокида конференция шаклида ўтказилди.
8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Балли қизлар” кўрик танлови Андижон вилоятида ҳамда ҳудудларда “Нафосат ва вафо рамзисан, аёл” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
21 март – “Наврўз – ёшариш ва янгиланиш байрами” шиори остида қадриятлар хафталиги ташкил этилиб, Наврўз тушунчаси билан боғлиқ архив ҳужжатлари намойиши веб сайтларда бериб борилди.
Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд айёми муносабати билан “Амир Темур Иккинчи Ренессанс ҳомийси” мавзусида Андижон, Фарғона, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ўзбек халқининг иккинчи жаҳон урушида кўрсатган буюк жасорати” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар Агентлик тизимидаги барча ташкилотларда ўтказилди. Агентлик томонидан 1 та “Соха ифтихори”, 5 та “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалар билан фахрийлар тақдирланди. 10 кун давомида уруш йилларига бағишланган фотокўргазмалар Ўзбекистон Ғалаба боғида ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида ташкил этилди.
Мустабид тузумнинг мудҳиш сиёсати қурбонлари ҳақида “Мустабид тузумнинг 1937- 1938 йилларда Ўзбекистонда ўтказган қатағон сиёсати ва унинг мудҳиш оқибатлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳамда Ўзбекистон миллий архивида ташкил этилди. Унда “Қатағон қурбонлари” китобини вилоятлар бўйича алоҳида чоп этилишида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.
“9-июнь Халқаро архивлар куни” муносабати билан ҳудудларда “Архивим – фахрим мени” шиори остида ойлик ўтказилди. Мазкур ойлик якуни сифатида “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс сари” шиори остида Бухоро вилоятида республика “Ёшлар форуми” 7 та йўналишда ташкил этилди.
Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан июль-августда “Мустақиллик-архив ҳужжатлари, таҳлил, имконият, масъулият” мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилди. Ойлик якуни сифатида Агентлик томонидан чоп этилган “Ўзбекистон архивлари” китоб-альбоми ҳамда “Янги Ўзбекистон архивлари” ҳужжатли фильми тақдимоти ўтказилди.
“21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан октябрь ойида “Қадринг баланд бўлсин она тилим” шиори остида туркум тадбирлар ташкил этилди.
“8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги” муносабати билан “Ўзбекистон Конституциясининг тарихий ва амалий аҳамияти” мавзусида видео-конференция ўтказилди.
Соҳада йил давомида архив иши ва иш юритишни янада такомиллаштириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ўрнак кўрсатган 7 нафар ходимга “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони ҳамда 15 нафар ходим Агентликнинг идоравий мукофотлари билан тақдирланди.
Агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан маънавият ва давлат тили йўналишида ташкил этилган 3 та танловда: “Қадринг баланд бўлсин она тилим”, “Давлат тилида иш юритаётган наъмунали вазирлик ва идора” ва “Гендер тенглиги миллий танлови”да иштирок этилди.
Архив иши соҳасида халқаро ҳамкорлиги юзасидан “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейи ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома” асосида АҚШ Холокост музейи билан ҳамкорлик ишлари, жумладан, 2021 йил
14 январда икки томонлама имзоланган Техник битим доирасида ва Агентликнинг 2021 йил 9 февралдаги 39-сон буйруғига асосан белгиланган ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, танланган очиқ турдаги архив ҳужжатларидан 50 минг кадр сканер қилиниб, тайёрланган архив материалларини рўйхатини тузиш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон Қарори ҳамда 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига асосан Бирлашган Араб Амирликлари ва “Ўзархив” агентлигининг “Ўзбекистон Миллий архивига замонавий бино қуриш” грант лойиҳаси доирасида янги бино қурилиши учун ажратилаётган ер участкаси бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда, хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 325-Ф-сон фармойиши қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларини ўтказиш юзасидан 2021 йил 22-26 октябрь кунлари БАА Миллий архиви бош директори др.Абдулла Алраисининг Ўзбекистонга халқаро кузатувчи сифатидаги ташрифи уюштирилиб, унда кузатувчи Инвестициялар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги билан лойиҳа юзасидан ишчи учрашувлар ўтказди. 2021 йил ноябрь ойида БАА Миллий архиви раҳбариятида ўзгариш бўлиб, ҳозирда архив бош директори в.в.б. лавозимида Абдулла Мажид Ал Али фаолият юритаётганлиги учун лойиҳа юзасидан тегишли маълумотларни аниқлаштириш бўйича БАА Миллий архиви вакиллари билан 2021 йил 22 декабрда онлайн музокаралар ўтказилди.
2021 йил 11 январда АҚШнинг “Atlantic Council” (Атлантика кенгаши) катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Террелл Джермейн Старр билан “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўртасида учрашув бўлиб, унда ушбу эксперт муаллифлигида 2021 йилда чоп этилиши кутилаётган “Black man on the steps” китобидаги америкалик мутахассисларнинг Ўзбекистонга XX асрнинг бошларида уюштирган ташрифига бағишланган бобни ёзиши учун Ўзбекистон Миллий архиви томонидан аниқланган америкалик Оливер Джон Голден тўғрисидаги маълумотлар ҳамда боксчи Муҳаммад Алига тегишли фото суръатлар тақдим этилди.
2021 йил 19 январда “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти ўртасида манфаатли муносабатларни ўрнатиш ва идоралараро алоқаларни кенгайтириш ҳамкорлик Меморандуми” имзоланди.
2021 йил 27 январда Исроил давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Зеавит Бен Хилель билан “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. “27 январь - Холокост қурбонларини хотирлаш халқаро куни” муносабати билан ташкиллаштирилган ушбу учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлар ва идоралараро алоқаларни янада кенгайтириш, миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва дўстона алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини (Кенгаш) ташкил этиш тўғрисидаги МДҲ Иқтисодий кенгашининг 2004 йил
3 декабрдаги қарорига “Ўзархив” агентлиги 2021 йил 24 февралдан расман қўшилди (бунгача “кузатувчи” функциясини бажариб келган эди). Кенгашнинг асосий вазифаси - тузилмага аъзо бўлган архив хизматлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, архив ҳужжатларидан унумли фойдаланишга оид турли тадбирларни қўллаб-қувватлаш, уларни бошқариш усулларини такомиллаштириш, мутахассисларни касбий тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш.
2021 йил 11 мартда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархан Амангелдиевич Сатыбалды билан “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Қозоғистондаги сиёсий қатағон мавзусига оид архив ҳужжатларини излаш ва тадқиқ этиш ҳамда архив иши соҳасида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
2021 йил 9 апрелда соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб “Амир Темур – Иккинчи Ренессанс ҳомийси” номли тадбир ўтказилиб, унда тегишли соҳа муассасалари олимлари ва мутахассислари, илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган ходимлари ва изланувчилари, олий таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, Ҳиндистон Элчихонаси қошидаги Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази директори проф. Чандер Шекхар ҳам ўз тақдимоти билан иштирок этди.
2021 йил 30 апрелда пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳамда “Ўзархив” агентлиги ҳамкорлигида “Хотира саҳифалари” мавзуидаги фотолар кўргазмаси очилди.
2021 йил 30 апрелда Россия Федерацияси Жанубий-Урал давлат университети томонидан ташкиллаштирилган ва Иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллигига бағишланган “Ғалаба учун меҳнат” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда Агентлик тизимидаги миллий архивлардан мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этдилар ҳамда илмий мақолалар тўпламида чоп этилди.
2021 йил 18 май - “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ўзархив” агентлиги ҳамда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Хотира саҳифалари” мавзусига доир фото архив ҳужжатлари нусхалари ва экспонатлар кўргазмаси расман очилди. Ушбу кунда кўргазма доирасида “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
2021 йил 19-21 май кунлари “Central Asia-2021: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIV Халқаро конференцияси ҳамда Миллий кутубхонанинг 150 йиллик юбилейида Агентлик раҳбарияти ва мутахассислари ўз нутқлари ва тақдимотлари билан иштирок этдилар.
2021 йил 7-11 июнь кунлари Халқаро архивлар кенгаши (ICA)нинг ахборот хатига мувофиқ, онлайн форматда вебинарлар сериясидан иборат #IAW2021 – учинчи халқаро архивлар ҳафталигида Агентлик ва тизимдаги архивлар мутахассислари иштирок этдилар.
2021 йил 9-10 июнь кунлари Корея Республикасининг NIA ташкилоти таклифига мувофиқ, “2021 AfDB – NIA ICT Online Seminar”нинг “Strategies for Digital Transformation of Public Service in Africa” мавзусидаги онлайн семинарларида Агентлик мутахассислари иштирок этдилар.
2021 йил 12-15 июнь кунлари Россия Федерацияси “Пермь ижтимоий-сиёсий тарихи давлат архиви” томонидан “Под скипетром Романовых. К 300-летию провозглашения России Империей” мавзусида ташкиллаштирилган халқаро илмий-амалий конференция ишида Ўзбекистон Миллий архиви директори ўринбосари А.В.Маҳкамов бевосита иштирок этди.
2021 йил 21-23 июнь кунлари “Қозоғистон Республикаси Президенти Архиви” давлат муассасаси таклифига мувофиқ, IV Ёш архивчилар мактабининг онлайн форматдаги “Электрон ҳужжатлар билан ишлаш назарияси ва амалиёти” мавзусидаги ўқув курсида Агентлик ва тизимдаги архивлар мутахассислари иштирок этиб, ўз кўникмалари, малакаларини оширишди ҳамда сертификатлар билан тақдирланди.
2021 йил 24 июнда “Ўзархив” агентлиги ва Тошкент шаҳридаги Инха университети ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
2021 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Яҳудий халқи тарихи марказий архиви (Қуддус) ўртасида архив иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум онлайн равишда видеоконференц-алоқа форматида имзоланди.
2021 йил 9 сентябрь куни “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти директори, академик Саидасрор Ғуломов ишчи ташриф билан “Ўзархив” агентлигида бўлди. Мазкур ишчи ташрифнинг асосий мақсади - икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўзаро тенглик тамойили негизида янада мустаҳкамлаш, “Янги Ўзбекистон” концепциясини кенг тадбиқ қилиш асосида ўзаро дўстона муносабатларни янги даражага чиқариш масалаларини муҳокамасига бағишланди.
“UNESCO” халқаро ташкилотининг Алоқа ва ахборотлаштириш сектори Ҳужжатли мерос бўлими (Дунё хотираси дастури) томонидан ташкиллаштирилган ва Франциянинг Париж шаҳрида 2021 йил 7, 21 ва 22 сентябрь кунлари ўтказилган “MoW 2-Global Policy Forum” виртуал Форумида “Ўзархив” агентлиги ва тизимдаги ҳудудий бошқармалар мутахассислари иштирок этдилар.
2021 йил 22-23 сентябрь кунлари телеконференц-алоқа режимида Челябинск вилояти архив хизматининг 100 йиллигига бағишланган “Жамиятдаги архив - архивдаги жамият” мавзусида IV Бутунроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди, унда Агентлик Марказий аппарати ходимлари - Алиев А.О., Дадаева Д.С. модератор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Миллий архиви мутахассислари - Хасанова З.З., Мирзаев Н.М., Абдурахмонова М.М., Исакова М.С., Абдурахимова Ш.А. ва Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ходимаси - Сулаймонова З.М. ўз маърузалари ва тақдимотлари билан 6 та шўъба ишларида иштирок этишди.
2021 йил 23-24 сентябрь кунлари Грузия Миллий архиви томонидан ташкиллаштирилган “Архив ва манба тадқиқотлари – тенденциялар ва муаммолар” мавзусидаги Халқаро конференцияда “Ўзархив” агентлиги мутахассислари онлайн форматда иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий архиви илмий ходимлари – М.Исакованинг “Янги Ўзбекистонда архив тизими ҳолати”, Н.Мирзаевнинг “Ўзбекистон Миллий архивининг ноёб фондлари” ва Ш.Абдурахимованинг “Архив хатлар – Ўзбекистон ижтимоий ҳаётини ўрганишнинг тарихий манбалари сифатида” мавзуларида ўзларининг инглиз тилида тайёрланган қизиқарли маъруза ва тақдимотларини конференция сессияси иштирокчиларига тақдим этдилар.
2021 йил 18 октябрда МОХИ “Янги Ўзбекистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ходимлари У.Акрамова ва З.Сулеймановалар иштирок этдилар.
2021 йил 20 октябрда “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов “Халқаро архивлар кенгаши Бош Ассамблеяси-2021”да виртуал форматда иштирок этди. “Ўзархив” агентлиги 2009 йилдан Халқаро архивлар кенгашининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон архивчилари Халқаро архивлар кенгаши Евросиё бўлинмасининг барча анжуманларида (ҳар йили бўлиб ўтади), шунингдек, Халқаро архивлар кенгашининг конгрессларида (ҳар 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтади) мунтазам иштирок этиб боради.
2021 йил 28-29 октябрь кунлари “ВНИИДАДнинг 55 йиллиги” муносабати билан онлайн форматда ўтказилган халқаро конференцияда Агентлик тизимидаги архивлар ходимларининг иштироки таъминланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 октябрдаги 106-сон мажлиси баёни ижросини таъминлаш юзасидан III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида жорий йилнинг 9 ноябрь ва 11 ноябрь кунлари Тошкент фотосуратлар уйида “Ўзбекистон амалий-безак санъати тарихидан. Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви материалларидан” номли кўргазманинг очилиш маросими ўтказилди.
2021 йил 25 ноябрда Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги ва Польша Республикасидаги Гданск шаҳрида жойлашган Иккинчи жаҳон уруши музейи ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. Тадбирда Польша Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук ҳам иштирок этди.
“Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамиятининг таклифига мувофиқ, жорий йил 6 декабрда онлайн форматда “Янги Ўзбекистон: илм ва таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш стратегияси” мавзусида халқаро конференцияда Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви директори А.Маҳкамов ўз маърузаси билан иштирок этди.
2021 йил 10 декабрда видеоконференц-алоқа орқали Белоруссия Республикаси ташкилотчилигида МДҲ мамлакатлари - давлат архивлари идоралари раҳбарлари Маслаҳат кенгаши иштирокчиларининг навбатдаги 17-йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур масофавий тадбирда кенгашнинг расмий аъзоси сифатида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўз маърузаси билан иштирок этди.
2021 йил 14 декабрь куни Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ва Туркистон вилоятида архив ишининг 95 йиллигига бағишланган Қозоғистон илмий-амалий конференциясида “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Алиев табрик сўзи билан иштирок этди.
2021 йил давомида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги Миллий архивлар, Самарқанд вилоят давлат архиви ва Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ўқув залларига Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Исроил, Германия, Канада каби хорижий мамлакатлардан жами 15 та хорижий тадқиқотчилар ташриф буюриб, ўзларининг тадқиқот ишлари бўйича тегишли архив материалларидан фойдаландилар.
Шунингдек, идоралараро ҳамкорлиги бўйича 2021 йил 25 январда “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув” имзоланди.
2021 йил 18 мартда “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида Англашув меморандуми” имзоланди.
2021 йил давомида Агентликка келиб тушган ҳужжатлар сони
3377 тани, юборилган ҳужжатлар сони 1687 тани ташкил этди. Шунингдек, 414 та асосий фаолиятга оид, 220 та шахсий таркибга оид буйруқлар ва 25 та фармойишлар ишлаб чиқилди. Ҳисобот даврида Агентлик томонидан 305 та, яъни шундан, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари (45 та), Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари (44 та), Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари (98 та), Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишлари (1 та), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари (117 та) ижроси юзасидан тегишли ҳужжатлар қабул қилинди.