Ўзбекистон Миллий архив директор ўринбосари Махкамов Алиджан Ваҳобович “Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бундан бир неча кун олдин хабар берганимиздек Ўзбекистон Миллий архиви масъуллари жонбозлигида “Ғалаба боғи” ҳудудида қурилаётган “Шон-шараф” музейини шакллантиришда архив ҳужжатларидан кенг фойдаланилди.
2020 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейининг фаоллар залида Боғни ташкил этишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бир гуруҳ фаолларни мукофотлади. Фаолларга кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг буйруғи билан “Шон-шараф музейи” ни архив ҳужжатлари билан бойитишда ўз ҳиссасини қўшган Ўзбекистон Миллий архиви меҳнатига муносиб баҳо берилди ва директор ўринбосари Махкамов Алиджан Ваҳобович “Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.