Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архивида хашар ўтказилмоқда.
Халқимизда хашар-элга ярашар деган пурмаъно, хикматли ибора бор. Давлатимизда ҳар йили оммавий тадбирлардан бири сифатида ўтказиладиган ушбу хайрли ишда бутун халқимиз иштирок этади. Ўтказиладиган ушбу хашарларда шахару қишлоқларимиз, ташкилотлар ва йўллар ободонлаштирилиб кўркам ҳолга келтирилади. Бу йил ҳам Ҳукуматимиз томонидан жорий йилнинг 18-19 март кунлари Республикамизда умумхалқ хашари ўтказилиши белгиланди. Ўз навбатида ушбу тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва архивнинг санитарик холатини яхшилаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тибииёт ҳужжатлари Марказий давлат архивида хашар ўтказилди.
Хашар давомида архивнинг ён атрофлари тозаланиб, турли чиқиндилар махсус жойларга чиқорилди. Архив биноси ҳудудидаги ариқ ва лотоклар тозаланди. Дарахт ва йўлак деворчалари оқланиб, архив ҳудудининг санитарик ҳолатлари яхшиланди. Очиқ ер майдонлари юмшатилиб турли манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди, 500 туп атир гул кучати экилди.
Хашар 19 март куни ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.