Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари ва такшилотлар мутаҳассислари аттестациядан ўтказилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзархив” агентлиги Бош директорининг 2017 йил 11 августдаги 79-сонли буйруғига асосан 2017 йил 25 август куни “Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари ва ташкилотлар мутахассисларини аттестациядан ўтказиш комиссияси” томонидан ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари ва ташкилотлар мутахассислари аттестациядан ўтказилади.
“Ўзархив” агентлигининг 2017 йил 11 августдаги 79-сонли буйруғининг 1-иловасига мувофик Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари ва ташкилотлар мутахассисларини аттестациядан ўтказиш комиссияси таркиби;
2-иловасига мувофиқ аттестацияда ўтказилиши кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлар ва ташкилотлар мутахассислари рўйхати тасдиқланган.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчаси 2-уй (Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви биноси 2-қаввати)