“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тантанали маросими ўтказилди
ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига бириктирилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва департамент ходимларини “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тантанали маросими ўтказилди.
Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз қаторида "Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Миртолибович Юсупов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.
Эсдалик нишони тантанали равишда Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси, IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров томонидан тантанали равишда топширилди.
"Ўзархив" агентлиги жамоаси Юсупов Улуғбек Мирталибовични бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди! Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги номидан барчани азиз байрамимиз – ҳур диёримиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан чин дилдан табриклаймиз.