Самарқанд шаҳридаги барча корхона ва ташкилотлар, жамоат жойлари ҳамда тадбиркорлик объектларининг кириш қисмига “Дезинфекцион туннел” ўрнатилиши давом этяпти.

#vahimasizkarantin #карантинбезпаники   
Самарқанд шаҳридаги барча корхона ва ташкилотлар, жамоат жойлари ҳамда тадбиркорлик объектларининг кириш қисмига “Дезинфекцион туннел” ўрнатилиши давом этяпти. Жумладан, вилоят архив иши ҳудудий бошқармасига  кириб чиқаётган ҳар бир ходим ва фуқаронинг ҳам шундай туннел орқали ўтиши йўлга қўйилди.  Шу билан бирга  Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва вилоят давлат архивида Самарқанд  шаҳар санитария эпидемиология давлат инспекцияси мутаҳассислари билан ҳамкорликда  коронавирус пандемиясига қарши дезинфекция ишлари амалга оширилди. Бошқарма хизмат хонлари ҳамда вилоят давлат архиви ҳужжат сақловхоналари, ходимларнинг хоналари дезинфекция қилинди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати