ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ АРХИВИ КЕЧА ВА БУГУН
Янгиқўрғон тумани Наманган вилоятининг энг гўзал худудларидан биридир.
1975 йилгача Янгиқўрғон туманида архив бўлмаган.
Меҳнаткашлар депутатлари Янгиқўрғон район совети ижроия комитетининг 1975-йил 28-октябрдаги № 20-сонли қарорига асосан Янгиқўрғон туманида хўжалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлар архиви ташкил этилган.
Архивга рахбар этиб тайинланган Юлдош Азимов сайи харакатлари билан Янгиқўрғон туман хўжалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлар архивида 51 фонд мавжуд бўлган ушбу фондлар хажми 10959 сақлов бирлигидаги шахсий таркиб хужжатларни ташкил этган.
2008-йил 23-сентябрда Янгиқўрғон туманида Янгиқўрғонда давлат архиви ташкил этилган ва 2019 йил 1 январь холатига Янгиқўрғон туман давлат архивида 117 фонд ташкил этилиб, ушбу фондларда 20055 сақлов бирлиги сақланган.
2012 йил Янгиқўргон архиви учун ажойиб хурсандчилик йили бўлди. Янгиқўрғон туман хокимининг 2012-йил 30-майдаги № 4
№ 475-сон қарори билан курилиш корхонасининг биноси Янгиқўрғон туман Давлат архиви балансига ўтказиб берилди ва қайтадан таъмирланди.Хозирги кунда Янгиқўрғон туман давлат архиви вилоятимиздаги энг чиройли архив биноларидан бири сифатида тарифлаш мумкин.
Янгиқўрғон туман давлат архивида 254 та фондда Янгиқўрғон туман халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган 43598 сақлов бирлигида архив ҳужжатлари сақланмоқда мавжуд.
Архивда замон талабига биноан хар бир хонада кузатув камералари, сигнализация, 4 та компьютер, 2 та хужжатларнинг электрон нусха кўчириш воситалари, ва бошқа замонавий АКТ воситалари ва архив фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган воситалари билан жихозланган.
Мен бу архивда мехнат фаолиятимни олиб бораётганимдан ФАХРЛАНАМАН,- дейди архив ходимлари.