Юсупов Дилмурод Зокиржон ўғли Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раислигига тайинланди.

2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раислигига ўтказилган сайловларда кўпчилик овоз олган Юсупов Дилмурод Зокиржон ўғли Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раислигига тайинланди.
Амалдаги тартибда кўра Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси "Ўзархив" агентлиги директорининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.
Маълумоти Олий, миллати ўзбек, оилали 1 нафар фарзанди бор.Дилмурод Юсуповнинг архив тизимида фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ёш мутахассисларнинг “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ечишда кўмаклашиш ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати