ЗАХАРОВА ГАЛИНА НИКОЛАЕВНА
#архив_фахрийлари #ветераны_архивов #хотира #память
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивидаги фаолият йиллари: 1959-2006 йиллар
Захарова Галина Николаевна 1930 йил 12 мартда Россиянинг Чанаев шаҳри, Куйбишев вилоятида ишчи оиласида дунёга келади. Архив соҳасидаги фаолиятини 1952 йилда СССР ИИВ қошидаги архив бош бошқармасининг ўқувчи-реставратор лавозимидан бошлади.
1959 йил ЎзССР ИИВ ҳузуридаги архив иши бошқармаси қошида “Реставрация ва микрофильмлаштириш” бўлими очилиши муносабати билан Москвадан Тошкентга ушбу бўлим мудири этиб юборилади ва бўлим фаолиятин ривожига катта хисса кўшган.
Г.Н. Захарова Ўзбекистон ЦК ЛКСМ Фахрий ёрлиғи, 1963 йилда ЎзССР Олий Совети Президиумининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. 1976 йил 17 мартда СССР Олий Совети Президиуми Фармони билан “Фахрий ёрлиқ” (“Знак почета”) билан тақдирланган. 1985 йил пенсияга чиқиши муносабати билан бўлим мудири лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатларни таъмирлаш ва реставрация қилиш ишини ривожлантирган Г.Н. Захаровани архив ишдан бўшатмади, балки яна устозлик фаолиятини давом эттириши, тажрибалари билан ёш авлодни етук даражада билимли бўлиб етиштиришида ўз ҳиссасини қўшиши учун шу бўлимнинг 2-тоифали таъмирловчи лавозимида олиб қолади ва у 2006 йил ўз ҳохишига кўра ишдан бўшатилади.
Шогирдларининг ардоғида бўлган устознинг оҳиратлари обод бўлсин!
Ўзбекистон Миллий архиви томонидан тақдим этилган материаллар асосидан тайёрланган.